RU

Последние новости

01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  0 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 150 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  1 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  1 23:45А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  8 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  6 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  5

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида Новости

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида

ФНЛ вакили ҳисобланган, таркибида икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Рубин" жамоаси ҳам Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Айни пайтда биз ҳам шу ерда эканлигимиздан фурсатдан фойдаланиб жамоа таркибига яқинда келиб қўшилган Умарали Раҳмоналиев билан интервью ташкил қилиш истаги пайдо бўлди. 

- Умарали "Рубин" билан Туркиядаги машғулотлар қандай кетяпти? Жамоага мослашиш жараёничи? Бунда асосий фактор нимада бўляпти?

- Машғулотлар қувноқ кайфиятда ва аъло даражада ўтмоқда. Мослашишга келсак, барча футболчилар хушчақчақ эканлиги туфайли қийин бўлгани йўқ. Албатта янада тўлиқ киришиб кетишим учун вақт керак. Лекин ҳозир барчаси режадагидек кетяпти. 

- Қисқа вақт ичида ўзингизда қандай янги ўзгаришлар сезишни бошладингиз? Чунки "Рубин" сиз учун янги, барибир даражаси катта клуб, шароитлар бошқача...

- Машғулотларда асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўтяпти. Шу жиҳатдан кучга тўлиб боряпмиз, жисмоний кўрсаткичларимиз яхшиланиб бормоқда. Бу ерда футболчи учун барча шароитлар мужассам, биздан бор эътиборни машғулот ва ўйинга қаратиш талаб қилинади. 

- Клубга келганингизда биринчи нима эътиборингизни тортди?

- Ҳамма ходим ва футболчиларнинг ўз ишига профессионал ёндашиши. 

- Аксарият ФНЛ клублари ўзбек клубларини ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учратяпти. ФНЛ Ўзбекистон Суперлигасидан кучлими ёки бу ўйинлар орқали хулоса қилиш нотўғрими?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Бу — футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Рустам Ашурматовнинг чизиғида рақобатчи 6 нафар футболчи борлиги ҳақида эшитдик. Позициянгизда рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри. Менинг позициямда ҳам рақобат кучли ва тажрибали футболчилар йиғилган. 

- "Рубин"даги энг профессионал, ёшларга кўп ёрдам берадиган, ўз ортидан эргаштира оладиган ўйинчи ким?

- Энг профессионал футболчи — Алан Загоев. У ҳар доим машғулотдан олдин тренажёр залда ўзига керакли машқларни қилиб, мускулларини қиздириб майдонга чиқади. Умуман олганда барча тажрибали футболчилар биздек ёшларга қўлидан келганча ёрдам беришади. 

- "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувидаги 6:0 тасодифми?

-  Ўша куни бизга қарши "Навбаҳор"нинг ўйини бироз ўхшамади. Қолаверса, "Рубин" ҳам нималарга қодирлигини кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

- "Бунёдкор"да Канте номини беришган эди. Сизни жамоада қандай чақиришади?

- Кўп футболчи ва мураббийлар исмим ёки фамилям билан мурожаат қилади. Баъзилар эса ҳазил тариқасида Канте, деб ҳам чақиришади. 

- Март ойида терма жамоамиз билан U-20 Осиё кубогида иштирок этасизми?

- Худо хоҳласа шу масалага ойдинлик киритишяпти.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика