RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  1 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  11 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  8 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Орзуси банкда ишлаш эди, аммо футбол соҳасини танлашга мажбур бўлган "Бавария" устози Новости

Орзуси банкда ишлаш эди, аммо футбол соҳасини танлашга мажбур бўлган "Бавария" устози

Фликнинг болалигида ажойиб орзуси бўлган экан.

Ханси 18 ёшида юқори даражада ўйнашга унчалик ҳам ҳаракат қилмаган. Умуман олганда, футбол ҳақида кўп ҳам ўйламасди. Ханси Флик ёшлигида Германиянинг учинчи лигасида ҳаракатланадиган "Зандхаузен" клубида тўп тепган. Ўша кезлари Германия чемпиони бўлган "Штутгарт" эътиборига тушган. Клуб ўйинчи билан трансфер борасида гаплашган, аммо рад жавобини олган. Флик уларга розилик бермаган.

Гап шундаки, Ханси фаолиятини футбол соҳасида давом эттиришни истамаган. У банкир мутахассислиги бўйича таълим олар ва севимли ишидан воз кечиш нияти йўқ эди. Бироқ Флик ўқишни тамомлаганидан сўнг, банкга ишга киролмади ва "Зандхаузен" сафида тўп тепишда давом этди. Яхши ҳамки, у ҳали спорт формасини ва ўйин кўникмаларини йўқотмаганди. Фликга яна бир бор омад клуб боқди: у "Бавария" назарига тушди. Ўйинчи бу сафар янги жамоага кўчиб ўтишга қаршилик кўрсатмади.

Флик 5 мавсум давомида "Бавария"да ажойиб ўйин кўрсата олди ва шунча титулни қўлга киритди (4 марта мамлакат чемпиони ва 1 марта Германия Кубогига сазовор бўлди). Хансининг кейинги клуби "Кельн" бўлди, лекин жароҳат туфайли янги жамоада ўйнаб кетолмади.

Ҳаммаси ачинарли ҳолда якунланди. 1992/93 йилги мавсум бошида, Флик эндигина 28га тўлганда, тиззасидан жиддий жароҳат олди. Шифокорлар сўзларига кўра, ярим ҳимоячи энди футбол ўйнай олмасди. Натижада Флик футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди ва мураббийлик курсларига қатнай бошлади. Шу тариқа, унинг мураббийлик фаолияти бошланди.


Германияда Фликни жуда яхши кўришади. Ахир у — жаҳон чемпиони

Бутун Германия аҳолиси 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида уларнинг терма жамоаси ярим финалда Бразилияни (7:1) "янчиб ташлагани", кейин эса минимал ҳисобда (1:0) Аргентинани мағлуб этганини ўзгача қувонч билан ёдга олади. Ўша совринни қўлга киритишда иштирок этган ҳар бир инсон — Германия қаҳрамонидир. Улар қаторида Ханс Дитер Флик ҳам бор. 55 ёшли мутахассис 2006 йилдан Йоахим Левнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. ЖЧда эришилган ғалабадан сўнг, "бундестим" спорт директори лавозимини эгаллаган.

Айтишларига қараганда, Флик Германия термаси ўйинчилари ва мураббийлар штаби ўртасидаги алоқа воситаси вазифасини ҳам бажарган экан. Йоахим Лев — ажойиб тактик, бироқ кўп ҳолларда фикр ва ғояларини тўғри ифодалаб беролмайдиган инсон экан. Йоахимнинг Мюллер, Боатенг, Озил ва Хуммельс билан жанжаллашиб хайрлашгани сўзимиз исботи бўла олади. Ханси Флик эса "бундестим"нинг деярли барча ходими билан яхши муносабатда бўларди.

ЖЧ-2014дан аввал Флик Левни стандарт вазиятлар устида яхшироқ ишлашини сўради, лекин бош мураббий бунга ҳожат йўқ деб ҳисобларди ва бошқа компонентлар устида кўпроқ ишлашни истади. Лекин турнирнинг 18 ўйинидан 6тасида "бундестим" айнан стандартлардан гол ура олди.


Флик — муваффақиятли тадбиркор

"Бавария" мураббийи Германиянинг Гейдельберг шаҳрида дунёга келган. У футболчилик фаолиятини тамомлагандан сўнг нафақат мураббий бўлишни, балки бизнес билан ҳам шуғулланишни хоҳлади. Ханс Дитер спорт кийимлари ва жиҳозлари сотиладиган магазин очди. Бугунги кунда ушбу магазин Instagram ижтимоий тармоғида ҳам шахсий саҳифасига эга.



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика