Ориги: "Ливерпуль" менга шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилди, лекин..."
05 июн 2019 19:40
Новости
Ориги: "Ливерпуль" менга шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилди, лекин..."
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Келажагим ҳақида кўп гапиришни истамайман. "Ливерпуль" менинг ҳислатларимни яхши билади, яқинда клуб агентимга шартномани узайтиришни таклиф қилди ва биринчи қадам ташланди. Жамоада ўзимни қулай ҳис қиляпман. Бундан ташқари, биз Юрген Клопп тимсолидаги катта мураббийга ҳам эгамиз. Ўзимнинг шахсий мақсадларим бор, лекин жамоанинг вазифалари бундан устун туради. Ҳозир бутун эътиборим Шотландия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши ўйинларга қаратилган. Шундан кейин келажагим борасида ўйлашни бошлайман ва қарор қабул қиламан", - дейди Ориги.
Белгияликлар Евро-2020 саралаш ўйинлари доирасида 8 июнь куни Қозоғистон ва 11 июнда Шотландия термаси билан беллашишади.
Комментарии