RU

Последние новости

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  14 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  51 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди Новости

“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди

Теги :  Ордабаси
Уларнинг бошлиғи ўзини ҳокимнинг отаси деб таништирган.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 апрель, сешанба куни “Ордабаси” клуби машғулотлар майдонига бир нечта машина етиб келди, улар клуб футболчилари ва мураббийларига ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишган.

Номаълум шахсларнинг бошлиғи ўзини Шимкент ҳокимининг отаси деб таништирган. Унинг атрофида бир нечта барзанги йигитлар, шунингдек, ўзларини оддий мухлислар деб атайдиган кексалар бўлган.

Машғулотларни томоша қилган шахслар жамоага, биринчи навбатда, бош мураббий Александр Седневга нисбатан қўпол сўзлар ишлатган.

Жумладан, африкалик легионер ўзини ҳокимнинг отаси деб атаган киши томонидан ирқий сабабларга кўра ҳақоратланган.

Чақирилмаган меҳмонлар ўзларини жуда шафқатсиз тутишган. Уларнинг барча ҳаракатлари ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши айтилмоқда. 

Кейинчалик клуб раҳбарияти эса бош мураббий Седневга ишонишда давом этишини маълум қилди. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ "Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмагани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика