RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  7 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  24 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя Новости

Ўқинг, лекин йиғламанг. "Тоттенхэм" мухлиси ҳақида таъсирли ҳикоя

Куни кеча "Тоттенхэм" ўз майдонида "Брайтон" клубини қабул қилди.

"Тоттенхэм" - "Брайтон" ўйинидан аввал "шпорлар" мухлиси Рой Коннелли твиттердаги ижтимоий саҳифасида қайғули воқеани айтиб берди: "Отам — "Тоттенхэм"га мухлислик қилишимга сабабчи бўлган инсон. 6 ёшимда дадам мени стадионга олиб борган. 16 йил аввал нафақага чиқиб, қишлоққа кўчиб кетди. Янги стадионни эса ҳали келиб кўргани йўқ.

Эртага уни аренага олиб бораман. Эҳтимол, шу учрашув янги стадионда томоша қилган ягона баҳси бўлар... Сабаби унга терминал босқичдаги саратон касаллиги ташҳисини қўйишди. Йигитлар унга ғалабани совға қилишади деб умид қиламан".

"Тоттенхэм" мухлислари твиттерда клубнинг шахсий саҳифасини белгилаб, дўстлари билан улашишди. Постни ўқиганлар сони шу қадар ошиб кетди-ки, натижада хабар 80-йилларда тўп тепган икки лондонлик юлдузга ҳам етиб борди — Грэм Робертс ва Мики Хазард. Улар Ройга твиттер орқали хабар йўллаб, отаси билан қаерда ўтиришини аниқлаштириб олишди. Кейин эса уларнинг ёнига суратга тушиш учун боришди.

"Шпорлар"нинг ашаддий мухлислари Робертс (чапда) ва Хазардни (ўнгда) жуда яхши танийди. Улар 80-йилнинг биринчи ярмида тўп тепган — "Тоттенхэм"нинг энг гуллаган даври. Ўшанда лондонликлар кетма-кет икки маротаба Англия Кубоги финалига чиқишган. Шунингдек, 1984 йил УЕФА Кубогини қўлга киритишган.

Жамоа ҳам Ройнинг отасига хурсандчилик улаша олди — "Тоттенхэм" кўп гол урди, бироқ ярмини ҳисобга олишмади. Аммо "Брайтон"га қарши баҳсда ғалабага эришиш учун 2та гол уларга етарли бўлди.

"Ижтимоий тармоқларнинг кучи ақлбовар қилмас даражада юқори: кеча ёзган оддий твитим отамга бир умрга татигулик кунни совға қилди. "Тоттенхэм"нинг икки афсонаси Грэм Робертс ва Мики Хазардга катта раҳмат! Бу кунни асосий ва эсда қоларли ўтказиш учун берган ёрдамингиз учун ташаккур. Кейн ва Деле сизларга эса ғалаба учун алоҳида миннатдорчилик билдираман", — деб ёзди ўйиндан сўнг Рой Коннелли.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика