RU

Последние новости

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  53 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

"Оқ-тепа" "Хоразм"ни мағлуб этди Новости

"Оқ-тепа" "Хоразм"ни мағлуб этди

Кеча “Хоразм”га қарши назорат учрашувини ўтказган "Оқ-тепа" ғалаба қозонди.

Беллашув меҳмонларнинг ҳисобни очишлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ хоразмлик футболчилар “Оқ-тепа” дарвозасини ишғол қилишди. Лекин меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Маъруф Зокиржонов ажойиб зарбаси билан жарима тўпини голга айлантирди.

Орадан кўп ўтмай, меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо
"Оқ-тепа" футболчилари яна ирода кўрсатишди. Бу сафар ҳисоб пенальтидан сўнг тенглашди. Азамат Мамажонов белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим охирига қадар
"Оқ-тепа"“Хоразм” дарвозасини яна икки бор ишғол қилишди. Ёш иқтидорли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов дублга эришди. Шу тариқа икки марта ҳисобни тенглаштирган "Оқ-тепа" футболчилари танаффусга 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Танаффусдан сўнг
"Оқ-тепа"  мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга ёш футболчилар туширилди. Бу табиийки, “Оқ-тепа”нинг ўйинига таъсир кўрсатди. Натижада “Хоразм” аъзолари яна икки марта дарвозани аниқ нишонга олишди, лекин бу сафар ҳам "Оқ-тепа"ирода кўрсатди. "Оқ-тепа"да кўрикдан ўтаётган ҳужумчи Артур Шапран ғалаба тўпини киритди – 5:4.

Бундан аввал “Қўқон-1912” ва “Пахтакор-2”га қарши назорат учрашувларини ўтказиб, унинг ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учраган
"Оқ-тепа"учинчи баҳсда ғалаба қозонди. Александр Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби маълум муддат кўрикдан бўлган Артур Шапранга жавоб берди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика