"Оқ-тепа" таркибида майдонга тушган Опекс Самуэль "Динамо" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
08 сен 2020 12:28
Новости
"Оқ-тепа" таркибида майдонга тушган Опекс Самуэль "Динамо" билан ўйиндан сўнг нималар деди?
"Оқ-тепа" таркибида бошланғич таркибда майдонга тушган африкалик Опекс Самуэль баҳсдан сўнг дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистонга келганимга кўп бўлмади, жамоа, футболчилар ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Ўзбекистон мен ташриф буюрган энг яхши мамлакатлардан бири бўлиб қолади деган умиддаман.
Биринчи ўйиним яхши ўтди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин, рақиб бир киши кам бўлиб қолгач биз ўйинни назорат қила олмадик. Биз ҳаёлан ютиб бўлдик, вазифамизни бажардик деб ўйладик. Футбол 90 минут ўйналади, охиригача кураш олиб бориш керак. Рақиб камчилик бўлиб қолганидан фойдаланиб олдинга ўтишимиз керак эди.
Мамлакатингиз футболи ва чемпионати ҳақида аввал тасаввурга эга эмасдим. Бироқ, бу ерга келаётганимда агар ютсам ва ўзимни кўрсатсам юқори лигалардаги жамоаларга ўтишим мумкинлигини айтишган.
Жамоамга ёрдамим тегиши учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилмоқчиман. Бунинг учун кўпроқ ишлашим ва олдинга интилишим зарур. Шундагина мақсадимга эришаман",- дейди Опекс.
Комментарии