"Оқ-тепа" сардори Жамшид Юсупов: "Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган"
29 июн 2020 14:11
Новости
"Оқ-тепа" сардори Жамшид Юсупов: "Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган"
Ўзбекистон кубогидан ўрин олган "Динамо" ва "Оқ-тепа" учрашувидан кейин меҳмонлар сардори Жамшид Юсупов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Руҳан ва жисмонан ҳар томонлама ҳозирлик олиб боргандик. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда ҳам кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Танаффусда мураббийимиз янада аниқроқ ўйнашимизни айтди. Учинчи голни урганимиздан кейин болларни иштиёқи сўнганиданми ёки хотиржамликка берилганиданми дарвозамиздан гол олиб чиқдик. 4:1 дан кейин эса яна ўйинни ташаб қўйдик. Охирги дақиқаларда "Динамо" учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб босимни оширди ва тўртта ҳужумчи билан ҳаракат қилди. Заҳирадан майдонга тушган футболчилар бизга бироз ёрдам бермади. Кейинги учрашувлага янада яхшироқ тайёргарлик кўриб бошидан нолдан ўйинимизни қуришга ҳаракат қиламиз.
Мақсадимиз қандай? Мавсум бошида тайёргарлик режадагидек кетаётганди. Карантин бошлангач уйда индивидуал тарзда шуғулландик. Клуб президенти олдимизга Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган",- деди Жамшид Юсупов.
Фурқат Пўлатов ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии