RU

Последние новости

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  20 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди Новости

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи клуб ҳамда футболчиларга солинган жарималар бўйича қарор қабул қилди.

Хусусан, қарорга кўра "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин уч марта журналистларга интервью беришдан бош тортгани учун жами 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У дастлаб "Персеполис" - "Ал Ҳилол" ўйинида интервью беришдан бош тортган.

Шу боис аввалига 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Кейинчалик бу ҳолат финал баҳсларида яна икки бор такрорланди. Натижада 20 мингдан 40 минг доллар жарима солинди. Жами футболчи 50 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, "Ал Ҳилол" клубининг бошқа футболчилари - Салим Ал Довсари билан Осама Хавсави ҳам 10 минг доллардан жаримага тортилишди. Улар ҳам интервью бермасдан кетиб қолишган. "Ал Ҳилол" клубининг ўзи эса жами 74 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бунга сабаб:

1. Клуб футболчиси интервью бермагани учун - 10 минг доллар. (Ярим финал)

2. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" ўйини пайтида мухлислар майдонга ҳар хил буюмлар отгани ҳамда футболчилар кўзига лазер туширгани учун - 15 минг доллар.

3. Ўйиндан олдинги расмий машғулот ўз вақтида бошламагани учун - 4 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

4. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 20 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

5. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 25 минг доллар. (Финал, жавоб ўйини)

Шунингдек, ОФК Кубогида қатнашган Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 16 минг доллар миқдорида жарима солинди. Бунга сабаб ўйин пайтида тожикистонлик мухлислар тўсиқлардан сакраб ўтган ҳолда майдонга тушиб кетишга ҳаракат қилишган ва прожекторлар устига чиқмоқчи бўлишган.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика