RU

Последние новости

18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  1 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0 17:30Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"  0 17:00Ханданович "Интер" ўсмирлар жамоасида иш бошлади  0 16:41Эшитдик-да! Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов тез орада легионерга айланади  14 16:25"Рома" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  4 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  7 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  13 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1

ОЛИЙ ЛИГА. "Локомотив" юқорига интилаётган "Бухоро"ни қабул қилади Новости

ОЛИЙ ЛИГА. "Локомотив" юқорига интилаётган "Бухоро"ни қабул қилади

Кеча олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилди ва кечанинг ўзида тўртта учрашув бўлиб ўтди.

Бугун эса турнинг навбатдаги тўртта ўйини ўтказилади. Шулардан бири ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари иштирокида кечади.

Олий лига, 11-тур. 11 июнь
ЛОКОМОТИВ - БУХОРО

Бошланиш вақти: 19:00
Ҳакам: Бахтиёр Намозов.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 2-ўринда (28 очко), "Бухоро" 5-ўринда (18 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 10 очко.

Таъриф: "Локомотив" олий лигада ҳам мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. "Бухоро" эса бу йилги мавсумда ўзига хос жамоалардан бири бўлиб турибди. Йил бошида бухороликлар таркибни бир нечта яхши футболчилар эвазига кучайтириб олишди. Жамоа Кубок баҳсларидан "Пахтакор"ни чиқариб юборди. Бу ҳам "Бухоро"нинг кучаяётганидан дарак беради. Бугун жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Негаки "Локомотив" мағлубиятсиз одимини давом эттиришга ҳаракат қилса, "Бухоро" кучли рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга уриниб кўради.

Факт: "Локомотив" "Бунёдкор" билан бирга олий лигада мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 9та ғалаба ва бир дуранг бор. "Бухоро" эса ҳозиргача икки бор ютқазиб қўйди. Жамоа сафарда ҳозирча тўртта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида зафар қучди. Уйдаги беллашувларда "Локомотив"нинг тўплар нисбати 12-1. "Бухоро"нинг сафар ўйинларидаги тўплар нисбати эса 3-4.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бухоро" (Ёшлар лигаси) ўйинида бухороликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика