RU

Последние новости

12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  2 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  3 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34

Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси Новости

Бу турдан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" ва "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувлари терма жамоа ўйини туфайли номаълум муддатга қолдирилган.

Кетма-кет иккинчи бор рамзий терма жамоа дарвозасига Муборакнинг "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни жойлаштирдик. Бунга албатта сабаблар етарли. Илёсов "Шўртан" билан ўйинда ҳам ўтган турда бўлгани каби ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Бундан ташқари Игорь Таран томонидан пенальтидан урилган зарбани қайтаришга эришди. Қизиғи Жавоҳир бир тур олдин ҳам 11 метрли жарима тўпини қайтаришга муваффақ бўлганди. Ёш посбон жамоаси 10 киши бўлиб қолганида ҳам рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди.



"Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабани ўз майдонида "Қизилқум" устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов жуда фаол ўйнади. У ўз қанотида рақиб вакилларига имконият бермади. Бундан ташқари ҳужумларда ҳам кўп бор кўриниш бериб турган Холмуҳаммедов рамзий термадан ўрин олди.



"Навбаҳор" водий дербисида "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Шу куни майдон эгалари сафида Жаҳонгир Меҳмонов собиқ клубига қарши жуда яхши ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бермаган ҳимоячи ҳақли равишда термамизга киритилди.



"Олмалиқ" бу турда мағлубиятга учради. Лекин жамоа сафида ҳимоячи Владислав Касминин жуда фаол ва фойдали ҳаракат қилди. Легионер "Олмалиқ"нинг ҳар иккала голида ҳам иштирок этди. Дастлаб унинг пасидан сўнг Ислом Иномов ҳисобни очган бўлса иккинчи бўлимда унинг ўзи олий лигадаги биринчи голини уришга эришди. Бироқ жамоаси сўнгги дақиқаларда икки гол ўтказиб аламли мағлубиятга учради.

Рамзий терма жамоада "Машъал"нинг яна бир вакили бу ҳимоячи Сардор Раҳмонов бўлди. Бу мавсум муборакликлар сафига қўшилган Раҳмонов жамоанинг асосий вакилига айланиб олди. Ғузордаги баҳс бошида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини айнан Сардорнинг аниқ амалга оширгани сўзимизга исбот бўлади. Бундан ташқари Раҳмонов ҳимояда ҳам ўз вазифасини муносиб бажарди ва жамоаси сафарда ғалаба қозонди.



Мавсумни сенсацион тарзда кетма-кет 3та ғалаба билан бошлаган "Динамо"дан бир йўла икки футболчи рамзий термадан ўрин олди. Ҳимоячи Шоҳрух Холматов "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда Игорь Сергеев ва унинг шерикларига гол уриш имконини бермади. Холматов рақибнинг ҳужумларини қайтаришда етакчилардан бири бўлди.



"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Шу куни фарғоналиклар сафида ягона голга Дмитрий Комаровский муаллифлик қилди. Шу тариқа легионер футболчи "Нефтчи"нинг бу мавсумдаги илк голини уришга эришди. Дастлабки икки турда "Нефтчи" гол ура олмаганди.



Турнинг яна бир сенсациясини қайд этган "Обод" Бухородан 3 очко билан қайтди. Жамоа ўз тарихида илк бор ушбу клуб уйидан ғалаба билан қайтишида Ғайрат Умировнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўйиндан бир кун олдин ўз туғилган кунини нишонлаган ярим ҳимоячи Бухородаги баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голни урди. Шундай қилиб, "Обод" бу мавсумдаги илк ғалабасини сафарда кучли рақиб устидан қўлга киритди.



Дастлабки икки турда Тошкентнинг икки клубига мағлуб бўлган "Сўғдиёна" Жиззахдаги илк ўйинда мухлисларини хурсанд қилди. "Олмалиқ"қа қарши ўйинда Даврон Файзиев шогирдлари 1:2 ҳисобида ортда қолиб туриб сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб иродали ғалабага эришди. Шу куни захирадан майдонга тушган Шоҳрух Достонов баҳс қаҳрамонларидан бирига айланди. Айнан унинг 88-дақиқада урган голи "Сўғдиёна"га мавсумдаги биринчи ғалабани келтирди. Баҳс сўнггида эса Достонов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.



"Динамо" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов дастлабки икки турда ҳам жуда яхши ўйнаганди. Бироқ рамзий термамиздан ўрин ололмаганди. 3-турда ниҳоят Қаҳрамонов қаҳрамонлар сафига қўшилди. Ярим ҳимоячи баҳс давомида мезбонларга тинчлик бергани йўқ. Бундан ташқари Раду Рогак "Пахтакор" дарвозасига голни айнан Жавоҳирнинг тўп узатишидан сўнг киритди.



Ҳужумда фақат бир нафар футболчини танлаб олишга қарор қилдик. Ўтган турда ҳам рамзий термадан жой олган сербиялик Филип Райевац бу сафар ҳам унга киритилди. "Қизилқум" билан баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голни айнан Райевац урди.



Championat.asia талқинига кўра 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Ҳимоячилар
Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"
Жаҳонгир Меҳмонов "Навбаҳор"
Владислав Касминин "Олмалиқ"
Сардор Раҳмонов "Машъал"
Шоҳрух Холматов "Динамо"

Ярим ҳимоячилар
Дмитрий Комаровский "Нефтчи"
Ғайрат Умиров "Обод"
Шоҳрух Достонов "Сўғдиёна"
Жавоҳир Қаҳрамонов "Динамо"

Ҳужумчи
Филип Райевац "Қўқон-1912"


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика