RU

Последние новости

19:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  1 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  8 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  14 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  18 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  12

Олий лига-2015. 41 ёшли Бугало ва қолган фахрий футболчилар Новости

Олий лига-2015. 41 ёшли Бугало ва қолган фахрий футболчилар

2015 йилги мавсумда майдонга тушган энг ёши катта футболчи "Бунёдкор" посбони Павел Бугало бўлди.
Биз бу йил олий лигада майдонга тушган энг фахрий футболчиларни ёдингизга солишга қарор қилдик.

Улуғбек Бақоев ("Навбаҳор") - 28.11.1978
21та ўйин 1040 дақиқа 7та гол

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси бу йилни Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клубида бошлади. Тажрибали ҳужумчи асосан захирадан майдонга туширилди. Жами 21та учрашувда иштирок этган Бақоев 7та гол урди. Ҳужумчи "Шўртан" билан ўйинда хет-трикка эришди. Бу йил мураббийлар учун "C" лицензияси учун ўқиган Бақоев кейинги йил футбол ўйнайдими ёки йўқми ҳозирча номаълум.



Андрей Мельничук ("Динамо") - 14.11.1978
16та ўйин 1363 дақиқа -24та гол

Украиналик дарвозабон бир неча йиллардан буён "Динамо"нинг асосий посбони эди. Бу йил эса жароҳатлар туфайли фақат 16та ўйинда майдонга тушди холос. Мана шу ўйинларда 24та гол ўтказиб юборди. 4та учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Агар ПФЛ кейинги йил хорижий дарвозабонларга таъқиқ қўйса Мельничук Ўзбекистонни тарк этади.



Асрор Алиқулов ("Шўртан") - 12.09.1978
19та ўйин 1046 дақиқа

Олий лигада ўйин ўтказиш бўйича мутлоқ рекордчи бўлган Асрор Алиқулов бу йил чемпионатда ўзининг 500-учрашувини ўтказди. Айни пайтда ҳимоячи ҳисобидаги ўйинлар сони 507тани ташкил этмоқда. 1995 йилдан буён олий лиигада ўйнаб келаётган Алиқулов бу йил 19та ўйинда иштирок этди.



Анвар Бердиев ("Бунёдкор"/"Андижон") - 13.05.1978
13та ўйин 1000 дақиқа 7та гол

2012 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлган Анвар Бердиев бу йилги мавсумни иккита клубда ўтказди. Дастлаб "Бунёдкор"да ўйнаган ҳужумчи биринчи даврада фақат иккита учрашувда захирадан майдонга тушди холос. Ёзда "Андижон"га кўчиб ўтган Бердиев ушбу жамоа сафида 11та ўйинда қатнашиб рақиблар дарвозасига 7та гол уришга эришди. Анвар Бердиевнинг олий лигадаги голларни сони 220тадан ошиб кетди.




Хайрулла Каримов ("Бунёдкор") - 22.04.1978
21та ўйин 1794 дақиқа

"Бунёдкор" ҳимоячиси Хайрулла Каримов 2015 йилда ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб борди. Шунга қарамай тажрибали ҳимоячи 21та ўйинда майдонга тушиб ёш футболчилар намуна бўлди. Қизиққон футболчи фақат бир марта, Муборакда "Машъал" билан ўйинда қизил карточка олди холос.



Анвар Солиев ("Пахтакор") - 05.02.1978
14та ўйин 175 дақиқа 2та гол

"Сеҳрли тайёқча" номини олган Анвар Солиев бу йил ўз фаолиятини якунлашга қарор қилди. Ҳужумчи бу йил "Пахтакор" сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди. Қизиғи Солиев барча 14та учрашувда захирадан майдонга тушди. Сўнгги турда "Андижон"га қарши ўйиндан сўнг ҳужумчи чемпионлик кубогини қўлига олиб "бу охиргиси" деб айтди... Энди яқин йилларда Анвар Солиевни мураббий сифатида кўрсак ажаб эмас.



Вячеслав Понамарёв ("Бухоро") - 02.01.1978
17та ўйин 1000 дақиқа

1997 йилдан буён олий лигада фаолият олиб бораётган Вячеслав Понамарёв бу йилги мавсумни "Бухоро" сафида ўтказди. Универсал футболчи 17та ўйинда майдонга тушди. Қизиғи у худди Анвар Бердиев сингари майдонда роппа-роса 1000 дақиқа ўйнади. Понамарёв кейинги йилни қайси клубда ўтказиши ҳозирча маълум эмас.



Виктор Карпенко ("Шўртан"/"Бунёдкор") - 07.09.1977
26та ўйин 1782 дақиқа 5та гол

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Виктор Карпенко мавсумни Ғузорнинг "Шўртан" клубида бошлаганди. Мухтор Қурбонов жамоасида футболчи 14та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 4та гол урди. "Бухоро" билан ўйинда хатто дублга ҳам эришди. Иккинчи даврани ўзи учун қадрдон бўлган "Бунёдкор" сафида ўтказди. Карпенко "қалдирғочлар" сафида битта тўп киритди. Майдонда ёшларга ўрнак бўла олган футболчи фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Аммо бу ҳозирча расмий маълумот эмас.



Зайниддин Тожиев ("Бухоро") - 21.06.1977
6та ўйин 259 дақиқа

Тожиевларнинг энг каттаси мавсумни "Бухоро"да бошлади. Бироқ атига 6та ўйинда иштирок этган Зайниддин Тожиев биринчи давра тугамай туриб Александр Мочинов жамоасини тарк этди. Иккинчи даврада ҳужумчи ҳеч бир клубда кўриниш бермади. Балки Тожиев фаолиятини якунлагандир.



Акмал Холматов ("Нефтчи") - 04.04.1976
27та ўйин 1425 дақиқа 4та гол

39 ёшли Акмал Холматов "Нефтчи"да навбатдаги мавсумини ўтказди. Тажрибали ярим ҳимоячи 27та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди. Мурод Исмоилов ҳам Андрей Фёдоров Холматовнинг тажрибасига ишониб уни қўрқмай майдонга туширишди. Ўз интервьюларида "кучим бор экан ўйнашда давом этаман" деган Холматовни 2016 йилда ҳам олий лигамизда кўрамиз деган умиддамиз.



Павел Бугало ("Бунёдкор") - 21.08.1974
2та ўйин 180 дақиқа -1та гол

Ўзбекистон чемпионатининг биринчисида (1992 йил) майдонга тушган Павел Бугало бу йил олий лигада майдонга тушган энг фахрий футболчига айланди. Маълумот учун, посбон кетма-кет учинчи йил мана шу номни қўлга киритди. 41 ёшли посбон "Бунёдкор" сафида худди Хайрулла Каримов каби ўйновчи мураббий бўлиб фаолият олиб бормоқда. Бугало 2та ўйинда майдонга тушиб битта гол ўтказиб юборди. Қизиғи Павел Бугало бу мавсум бош мураббий бўлиб ишлаган Александр Мочинов (1976), Бахтиёр Ашурматов (1976), Даврон Файзиев (1976) ва Мухтор Қурбонов (1975) каби мутахассислардан олдинроқ туғилган.




Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика