RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  3 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 2-тур рамзий терма жамоаси

Одатимизга кўра якунига етган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозани "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсовга ишониб топширди. Ёш посбон "Металлург" билан баҳсда кўп бор жамоаси жонига оро кирди. Иккинчи бўлимда Дилмурод Каримов томонидан амалга оширилган пенальтини ҳам қайтарган Илёсов тур қаҳрамонларидан бири бўлди. 



"Нефтчи" - "Пахтакор" ўртасидаги 51-учрашувга келиб илк бор баҳс 0:0 ҳисобида якунига етди. Бунда иккала жамоа ҳимоячиларининг хиссаси катта бўлди. Мезбонлар сафида легионер Сергей Концевой, меҳмонлардан Даврон Ҳошимов рақибнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатишди. Уларнинг иккиси ҳам рамзий терма жамоамиздан ўрин олишди.



Илк турда ютқазиб қўйган "Олмалиқ" иккинчи турда ўз уйида вице-чемпион "Бунёдкор"га қарши ўйнади. Бу учрашувда ҳам Фарғонадаги каби ҳисоб очилмади. Тажрибали Шавкат Муллажонов "қалдирғочлар"нинг ҳужумларига қарши туриб берди.

"Обод" ўз уйидаги илк баҳсда "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади. Мазкур ўйинда майдон эгалари таркибида қанот ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.



"Локомотив" бу турда ўз уйида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу баҳсда гол урмаган бўлса ҳам Сардор Мирзаев жуда фаол ҳаракат қилганини барча кўрди. Биз Мирзаевни рамзий термага лойиқ деб топдик.



"Қизилқум" ўз мухлислари қаршисида мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалабада жамоа ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусовнинг хиссаси жуда катта бўлди. Биринчи таймда тиниб-тинчимаган Юнусов иккинчи бўлимда боши билан гол уриб жамоасига 3 очко келтирди. 



Сенсацион тарзда мусобақа пешқадами бўлиб турган "Динамо"нинг ғалабаларида Акмал Бозоровнинг хиссаси жуда ҳам катта. Бозоров биринчи турда ҳам, иккинчи турда ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишга эришди. "Шўртан" билан ўйинда Бозоров таянч ярим ҳимояда рақибларга умуман имконият бермади.

"Насаф" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Ғузорда "Бухоро" устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда Драган Черанга голли пас узатган Шаҳбоз Эркиновни рамзий терма жамоага қўшдик. Эркинов кетма-кет иккинчи тур Черанга гол уриш учун пас бергани диққатга сазовор.



"Қўқон-1912" бу мавсумдаги илк очкосини Тошкентда "Обод"га қарши баҳсда қўлга киритди. Жамоанинг легионер ҳужумчиси Филип Райевац илк бор асосий таркибда майдонга тушиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди.



"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ниҳоят гол урди. Бекободнинг "Металлург" клуби билан баҳсда бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Зоҳир Қўзибоев кеча тўп киритиб "Машъал"га мавсумдаги дастлабки ғалабани тақдим этди.



Championat.asia талқинига кўра олий лиганинг 2-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Ҳимоячилар
Сергей Концевой "Нефтчи"
Даврон Ҳошимов "Пахтакор"
Шавкат Муллажонов "Олмалиқ"
Сардор Қаҳҳоров "Обод"

Ярим ҳимоячилар
Сардор Мирзаев "Локомотив"
Илҳом Юнусов "Қизилқум"
Акмал Бозоров "Динамо"

Ҳужумчилар
Филип Райевац "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов  "Насаф"
Зоҳир Қўзибоев "Машъал"

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика