RU

Последние новости

08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  0 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  6 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  6 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  4

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал"


Дарвозага Муборакнинг "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни танладик. Сабаби ёш дарвозабон Бухорода ўтган баҳсда рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтариб ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. "Машъал" бу мавсумда сафардаги ўйинда илк бор ғалаба қозонишида айнан Илёсовнинг хиссаси катта бўлди.



Ҳимоячилар
Хуршид Ғиёсов "Обод"
Дилмурод Каримов "Металлург"
Георгий Квесиешвили "Қизилқум"
Жаҳонгир Меҳмонов "Нефтчи"


"Обод" клуби ҳам бу мавсумда сафарда илк бор зафар қучди. Жамоа Андижонда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтди. Шу куни тошкентликлар сафида қанот ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов жуда фаол бўлди ва Норхоновга голли тўп узатишни амалга оширди.

"Металлург" клуби Бекободда "Локомотив" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Майдон эгалари сафида ҳимоячи Дилмурод Каримов жуда яхши ўйнади. У биринчи голга ҳаммуаллифлик қилган бўлса орадан кўп ўтмай жарима тўпидан Нестеров қўриқлаётган дарвозага гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

"Қизилқум" ва "Нефтчи" клублари Навоийда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади. Бунда мезбонлар сафида легионер Георгий Квесиешвили, меҳмонлар таркибида Жаҳонгир Меҳмоновнинг хиссаси катта бўлганини таъкидлаш лозим.



Ярим ҳимоячилар
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Жамшид Ҳасанов "Машъал"
Ислом Рашидхонов "Насаф"


"Бунёдкор" бу тур Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. "Қалдирғочлар" сафида ўтган йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов фаол бўлди. Айнан Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг Пишур автогол қайд этди, Достонбекнинг тўп узатишидан сўнг Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"пахтакор"нинг "Олмалиқ" устидан ғалаба қозонишида Шерзод Каримовнинг хиссаси катта бўлди. У ўз жамоаси сафида энг фаол ўйнаган ўйинчилардан бири бўлди. Биринчи бўлим охирида Шерзод Сергеевга голли пас оширди, ушбу гол якунда "шерлар"га ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Бухоро" билан ўтган ўйин қаҳрамонига айланди. У 85-дақиқа ўтиб бораётганда қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол "Машъал"га муҳим ғалабани тақдим этди.

"Насаф"дан ҳар йили ёш футболчилар етишиб чиқиши одат тусига кириб бормоқда. Бу йил шундай ёшлардан бири ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов. "Сўғдиёна" билан ўйинда Рашидхонов учрашувдаги ҳисобни очишга эришди. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон хатога йўл қўди ва Больевич иккинчи бор меҳмонлар дарвозасига гол урди. Шу боис ёш ярим ҳимоячини рамзий терма жамоага лойиқ кўрдик. Бироқ у ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйса кейинги турларда рамзий термалардан ўрин ололмаслиги мумкин. Шу боис меҳнат қилишдан чарчмаслик керак.



Ҳужумчилар
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"
Игорь Сергеев "Пахтакор"


"Қўқон-1912"нинг 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига 14-турга келиб барҳам берилди. "Шўртан" билан баҳсда Носир Отақўзиев жуда яхши ўйнади. У ғузорликлар дарвозасига икки бор тўп киритиб жамоасининг ғалабасига замин яратиб берди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йилги мавсум тўпурари Игорь Сергеев охирги турларда жуда кам гол ураётганди. "Пахтакор" ҳужумчиси "Олмалиқ" билан баҳсда мавсумдаги ўзининг учинчи дублини расмийлаштирди ва голлари сонини 10тага етказиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика