RU

Последние новости

14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  0 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  0 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   11 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  3 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  8 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик" Новости

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"

"Бавария" клуби бошқарув раиси Оливер Кан 2021 йилда Юлиан Нагельсманн билан шартнома имзоланган вақтни ёдга олди.

"2021 йилда Юлиан билан шартнома имзолаётган вақтимизда у билан узоқ вақт ишлашимизга ишончимиз комил эди ва бу биз учун асосий мақсадга айланаётганди. Юлиан муваффақиятли ва чиройли футбол намойиш қилгани билан диққатимизни тортганди. Бироқ ҳозир биз шундай тушунчага келдикки, ўтган йилги чемпионлик ва таркибнинг сифатига қарамасдан барчаси пастроқ даражададек.

Жаҳон чемпионатидан кейин биз унчалик чиройли бўлмаган ўйин кўрсатдик ва муваффақият ҳам пастроқ бўлди. Натижалардаги сезиларли пасайиш нафақат мавсумий мақсадларимизни, балки, ундан кейин режаларни ҳам сўроқ остига қўйди. Айнан шу сабабли реакция қилишни лозим топдик. Ўзим ва клуб номидан Юлиан ва унинг мураббийлар жамоасига уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деди Кан.

Бунга ўз навбатида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам ўз фикрларини билдирди: "Ушбу лавозимга келганимдан буён қабул қилинган энг қийин қарор бўлди. Илк кунларданоқ Юлиан билан очиқ, ишончли ва дўстона муносабатларни ўрнатганман. Юлиан билан хайрлашиш осон бўлмади. Аммо жамоанинг январь ойидан кейинги ўйинлари ва натижаларини чуқур тахлил қилиб, Юлиан билан хайрлашиш қарорини биргаликда чиқардик. Унинг "Бавария" учун меҳнатидан мамнунман ва доимо энг яхши тилакларни тилайман".

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика