Оливье Жиру: "Пайенинг суперголидан жуда хурсанд бўлдим"
11 июн 2016 03:48
Новости
Оливье Жиру: "Пайенинг суперголидан жуда хурсанд бўлдим"
Евро-2016нинг дастлабки голини киритган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Руминия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин жисмоний куч ва асабий жиҳатдан жуда қийин кечди. Пайенинг суперголидан жуда хурсандман. Айнан шу гол бизни қувонтирди ва муҳим уч очкони келтирди. Ўзим ҳам гол урганимдан мамнунман. Иккита вазиятга эга бўлгандим ва шуларнинг биттасини самарали якунладим. Учрашув яхши даражада ўтди. Ўйин темпи ҳам юқори бўлди. Ғалаба қозонганидан сўнг доимо ёқимли ҳисларни ҳис этасан. Мухлисларимиз қаршисида ўйнаш осон эмас. Гол киритганимдан сўнг фахр тўйғусини ҳис этдим.
Похожие новости
08:39
Биринчи турдан супер тўқнашув. Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми бошланади 0
Комментарии