RU

Последние новости

02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  3 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  1 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  8 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  19 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  22 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  36 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  8 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  28 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  5 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  263

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади Новости

Олимпиячиларимиз март ойига қадар 8та йиғин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Олимпиячиларимиз ушбу саралаш баҳсларига қадар 8та йиғин ўтказади. Биз ҳар бир йиғин муддати ва ўтказилиш жойини ўқувчиларимизга батафсил маълумот беришга қарор қилдик.

Биринчи, 12-21 ноябрь кунлари футболчиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. "Dubai Cup - 2018" турнирида
Ўзбекистондан ташқари мезбон БАА, Япония ва Кувайт олимпия терма жамоалари иштирок этади.

Иккинчи, 10-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Мавсум тугаганидан кейинги биринчи йиғин пойтахтда ташкил этилади. Об-ҳаво ноқулай келмаса албатта назорат учрашувлари ўтказилиши мумкин.


 


Учинчи, 18-28 декабрь кунлари Испанияда Янги йил байрами олди хорижий йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин доирасида бир қатор хориж жамоаларига қарши назорат баҳслари ўтказилади. Албатта, Испанияда декабрь ойида об-ҳаво Ўзбекистонга нисбатан анчагина иссиқ бўлади.

Тўртинчи, Янги йил байрами ўтганидан кейин олимпиячиларимиз яна Тошкентда йиғилишади. Бу сафарги ўқув-машғулот йиғини 4 январдан 10 январга қадар давом этади. Бу йиғин ҳам хориж йиғинига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Бешинчи, 10-25 январь кунлари оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади. Бу сафарги хорижий йиғинда ҳам терма жамоамиз назорат учрашувларида майдонга тушади. Январь ойида Анталияда ажойиб об-ҳаво ҳукм сураётган бўлади ва Европанинг қатор клублари йиғин ўтказишлари урфга кирган.




Олтинчи, қисқа танаффусдан сўнг олимпиячиларимиз февраль ойининг дастлабки 10 кунлигида пойтахтда йиғилишади. Бу йиғинда назорат учрашуви режалаштирилмаган.

Еттинчи, Тошкентдаги 9 кунлик йиғин ҳам хорижий йиғинга уланиб кетади. Ҳозирча 10-24 февраль кунлари оралиғида бўладиган йиғин қаерда бўлиши аниқ эмас. Иккита вариант бор: Испания ёки Туркия.

Саккизинчи, 3-17 март кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин U-23 Осиё чемпионати саралашидан олдинги энг сўнгги йиғин бўлади. Икки ҳафталик йиғинда вакилларимиз назорат ўйинларини ўтказишади.




Тўққизинчи, 18-26 март оралиғида Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўрин олган U-23 Осиё чемпионати саралаш гуруҳи ўйинлар бўлиб ўтади. Саралаш баҳсларига кеча, 7 ноябрь куни қуръа ташланди. Рақибларимиз Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 2018 йил январь ойида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз Хитойда ўтган қитъа чемпионатида ғолиб бўлганди. 2020 йилги U-23 Осиё чемпионатига Таиланд мамлакати мезбонлик қилади. Мусобақа 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари бўлиб ўтади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика