RU

Последние новости

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  2 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  43 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Олий лига 7-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 7-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта олий лиганинг 7-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон: Александр Меленчук ("Навбаҳор")



"Пахтакор"га қарши ўйинда меҳмонлар сафида энг кучли чизиқ қайси эди? деб берилган саволга "шерлар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўйлаб ўтирмай дарвозабон деб жавоб берди. Александр Меленчук ҳақиқатдан ҳам ўша оқшом жуда яхши ўйин намойиш этди. Бир қатор вазиятларда "Навбаҳор"ни голлардан асраб қолди. Сўнгги дақиқаларда хатто гол уриши мумкин эди. Бу турда Элдор Суюнов ("Насаф") ва Ботир Носиров ("Машъал") каби посбонлар ҳам яхши ўйнашганини таъкидлаш лозим.

Ҳимоячи: Шукурали Пўлатов ("Нефтчи"), Шерзод Аъзамов ("Насаф"), Сардор Раҳмонов ("Нефтчи"), Илдар Маматказин ("Динамо")



"Бунёдкор"ни Тошкентда мағлуб этиш фақат ОЧЛдаги клубларга эмас ўзбек клубларига ҳам одат бўлиб қолаяпти шекилли. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентда "қалдирғочлар"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кетишди. Ўша куни меҳмонлар сафида Шукурали Пўлатов ва Сардор Раҳмонов ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан жамоага катта ёрдам беришди. Уларнинг ҳаракатлари туфайли ҳам "Бунёдкор" гол ура олмади.



"Насаф" ўз уйида "Локомотив"ни мағлуб этди. Мезбонлар таркибида ҳимояда Шерзод Аъзамов фаол ўйнади, Марат Бикмаевга тўп киритиш учун имкон бергани йўқ. Рақиб ҳужумларини жарима майдонига қадар етиб бормаслигини таъминлай олди. "Динамо" клуби олий лигадаги илк ғалабасини шу турда "Металлург" устидан қўлга киритди. Самарқанд клуби сафида ҳимояда Илдар Маматказин шерикларидан кўра фаолроқ бўлди.



Ярим ҳимоячи: Сардор Эминов ("Қўқон-1912"), Эркин Бойдуллаев ("Насаф"), Муқим Тошматов ("Сўғдиёна"), Станислав Андреев ("Пахтакор")



"Қўқон" ўз мухлислари қаршисидаги дастлабки ғалабасини 7-турда қўлга киритди. Сардор Эминовнинг иккита голли паси "Бухоро"нинг ғалабасиз сериясини давом эттиришга замин яратди. Ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнаган футболчи жуда ҳам фаол ҳаракат қилди.

"Насаф"нинг ғалабасида Эркин Бойдуллаевнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилган футболчи рақибнинг ҳужумларини бузишда анча яхши ўйнади.



"Сўғдиёна" вакили Муқим Тошматов "Машъал"га қарши баҳсда майдонга туширилди. У Даврон Файзиевнинг ишончини тўла тўкис оқлади дейиш мумкин. Тезкор ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларига анча ташвиш туғдирди.

Сўнгги турларда майдонни голсиз тарк этмаётган Станислав Андреев бу сафар ҳам гол урди. Олдингиларидан фарқли равишда "Навбаҳор" дарвозасига пенальтидан эмас боши билан тўп киритди. Унинг голи жамоага ғалаба келтирди.

Ҳужумчи: Камолиддин Мурзоев ("Олмалиқ"), Азиз Тўхтабоев ("Қўқон-1912")



Қозоғистондан қайтган Камолиддин Мурзоев ниҳоят "Олмалиқ" сафидаги голлари ҳисобини очишга эришди. "Қизилқум"га қарши баҳсда Мурзоев бу мавсумдаги илк голини урди.

"Қўқон-1912" сардори Азиз Тўхтабоев "Бухоро"га қарши баҳсда жуда муҳим гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Тўхтабоев гол уришдан ташқари шерикларига далда беришда ва руҳлантиришда жуда ҳам фаол бўлди.



Бош мураббий: Даврон Файзиев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бир неча турлик ғалабасиз серияга 7-турга келиб барҳам беришга муваффақ бўлди. "Машъал"ни Зоминда қабул қилган Даврон Файзиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Тур рамзий термасини Даврон Файзиевга ишониб топширишга қарор қилдик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика