RU

Последние новости

20:17Париж-2024. Франция ва Испаниянинг финал ўйини учун бошланғич таркиблари аниқ  0 19:45ПСЖ 40 млн еврога ҳимоячи сотиб олди  0 19:18"Тоттенхэм" "Борнмут" юлдузини трансфер қилмоқда  0 19:15Суперлига. "Локомотив" - "Олимпик" 1:0. Матнли трансляция  0 18:58Про лига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:41Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!  6 18:22Ли Карсли Англия терма жамоасининг вақтинчалик устози этиб тайинланди  1 17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  2 17:34Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:17"Барселона" собиқ футболчиси АПЛда ўйнайди  1 16:49Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради  2 16:21"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди  2 15:54Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" 2 нафардан йўқотишга эга  1 15:26"Челси" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин  1 14:59"Интер" украиналик форвардга даъвогар  4

Олий лига. 4-тур. "Бунёдкор" ютди, "Насаф" мағлуб бўлди Новости

Олий лига. 4-тур. "Бунёдкор" ютди, "Насаф" мағлуб бўлди

Бугун олий лиганинг 4-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувлар натижаларини ва асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйин бошланди! 2-дақиқада Азамат Бобожоновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Санъат Шихов қулай вазиятда дарвозага йўллай олмади. 4-дақиқада Сардор Рашидовнинг ўнг қанотдан узатган пасини Бердиев дарвозага йўллади. Бирпоқ Мельничук тўпни эгаллаб олди. 11-дақиқада "Динамо" чап қанотдан иккинчи хавфли ҳужумини ташкил этди. Бу сафар ҳам Симоненко тўпни қайтарди. Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпини қайтармоқчи бўлган Акмал Холмуродов кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди - 0:1.

18-дақиқада "қалдирғочлар" ажойиб тарзда жарима зарбасини амалга оширишди. Дилшод Жўраевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Кейинги дақиқада Зотеев уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага кучли зарба йўллади. Тўпни Мельничук эгаллаб олди. 25-дақиқада Азамат Бобожонов чамаси 12 метрлар узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Акбар Тўраев ўз реакциясини намойиш қилиб, тўпни қайтарди. Орадан кўп ўтмай Санъат Шиховнинг яқин масофадан тепган тўпини Акбар Тўраев яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 31-дақиқада Рашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп дарвозабонга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Чамаси 3 метрлардан Зотеев боши билан дарвозани ишғол қилолмади. 43-дақиқада Пишур юртдоши Мельничукни аяди ёки тўпни дарвозага йўллашга маҳорати камлик қилди. Яққол голли вазият эди.

Биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлим бошланди. 

48-дақиқада Анвар Бердиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. 53-дақиқада Зайниддин Тожиев қарши ҳужумда қулай вазиятга чиқди ва 12 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Акбар Тўраев тўпни қийинчилик билан тўсиб қолди.

64-дақиқада Сардор Рашидовнинг ўнг қанотдан оширган тўпинин Олег Зотеев боши билан дарвозага йўллабю, ҳисобни 0:2га оширди.

Учрашув шу ҳисоб билан якунланди.

16:00 - «Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:2
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Ф. Ҳасанов (Наманган), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Акмал Холмуродов 14 автогол, Олег Зотеев 64
"Динамо": 27.Андрей Мельничук, 4.Асрор Алиқулов (С), 5.Ильдар Маматказин, 6.Акмал Бозоров (17.Абдулла Набиев, 75), 7.Санъат Шихов, 10.Зайниддин Тожиев, 16.Акмал Холмуродов (26.Комил Шарофетдинов, 54), 18.Сирожиддин Сайфиев (12.Искандар Холмирзаев, 89), 21.Азамат Бобожонов, 22.Алишер Саматов, 55.Аваз Агалиев

Захира: 1.Игорь Михайлов, 3.Саддам Боймаматов, 32.Жасур Азимов, 95.Фирдавс Абдусалимов

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброхимов, 10.Анвар Бердиев (14.Воҳид Шодиев, 73), 11.Олександр Пишур (24.Баҳодир Пардаев, 87), 15.Ислом Иномов, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 33.Олег Зотеев (9.Минори Сато, 67), 40.Сергей Симоненко

Захира: 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Анвар Ғофуров, 18.Бобиржон Акбаров,

Огоҳлантиришлар: Азамат Бобожонов 19, Минори Сато 72, Сергей Симоненко 79, Комил Шарофетдинов 82, Ильдар Маматказин 83


---------


Стадионга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов ташриф буюрди. Мухлислар МТЖ устозини қарсаклар билан қарши олишди.

Ўйин бошланди. 2-дақиқада Отабек Валижоновнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 6-дақиқада Фарруҳ Сайфиев чап қанотдагн жарима майончасига ёриб киришга уринди. Ҳимоячилар имкон беришмади. 11-дақиқада Азим Аҳмедовнинг йўллаган зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди. 15-дақиқада Роббим Ҳасановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин ҳам Элдор Суюнов ўзини кўрсатди. 21-дақиқада Арутр Геворокян томонидан йўлланган кучли ва аниқ зарбани "Навбаҳор" посбони қийинчилик билан бартараф этди.

23-дақиқада Алишер Маҳмудовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси яқин бурчакка йўл олди - 1:0.

35-дақиқада Маҳмудов Абдумалик Абдуллаевни қулай вазиятга чиқарди, ҳужумчи ундан унумли фойдалана олмади. Жарима тўпини яна Маҳмудов амалга оширди, бироз ноаниқ.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар сафида икки ўзгариш содир бўлди. 60-дақиқада Геворкяннинг зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашиши мумкин эди, Хуршид Хўжаев ўзини кўрсатди. Артур Геворкян ва Илҳом Бойдедаев ўртасидаги тўқнашувдан сўнг иккала футболчининг боши ёрилди.

75-дақиқада Артур Геворкян томонидан амалга оширилган жарима тўпига ҳеч ким ета олмади. 80-дақиқада Артур Геворкянни Илҳом Бойдедаев қўполлик билан тўхтатди. Жарима тўпи ижросидан сўнг Мақсуд Каримов боши билан хавфли зарба берди, бироз ноаниқ!

87-дақиқада Илҳом Бойдедаев тезкор қарши ҳужумни ташкил қилди, лекин Шухрат Муҳаммадиев унга зарба бериш имконини бермади.

16:00 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Насаф» (Қарши) 1:0
6 апрель. Косонсой. "Косонсой" стадиони. 9229 томошабин

Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Мўминов (Тошкент вилояти),
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Гол: Алишер Маҳмудов 23 (Отабек Валижонов)
"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Шукур Пўлатов, Раҳматулло Бердимуродов, Мансур Саидов (Илҳом Бойдедаев, 58), Азим Аҳмедов (Собир Ҳамидов, 44), Алишер Маҳмудов (Аъзам Алиев, 78), Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Тохир Шамсиддинов, Юрий Рижко.

Захира:
Дониёр Усмонов, Ботир Тўрабоев, Шахбоз Эркинов, Элёр Жаҳонов

"Насаф": Элдобек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев (Акрам Бахриддинов, 78), Илҳом Шомуродов, Алишер Юсупов (Шухрат Муҳаммадиев, 46), Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов, Фаррух Сайфиев, Азамат Алланиёзов (Кенжа Тўраев, 46)

Захира: Ўткир Юсупов, Лазиз Убайдуллаев, Улуғбек Дадабоев, Ҳамза Каримов.

Огоҳлантиришлар: Артур Геворкян 57, Эркин Бойдуллаев 64, Тохир Шамсиддинов 83, Хуршид Хўжаев 85.



ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор44005 - 1412
2Бунёдкор43107 - 2510
3Олмалиқ42208 - 538
4Насаф42115 - 237
5Навбаҳор42114 - 227
6Локомотив32103 - 127
7Динамо42025 - 416
8Бухоро42023 - 6-36
9Қизилқум41122 - 3-14
10Машъал41122 - 4-24
11Нефтчи40222 - 4-22
12Андижон40130 - 3-31
13Сўғдиёна30124 - 8-41
14Металлург40043 - 8-50


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика