RU

Последние новости

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

Олий лига-2015. 15815 томошабин, Эрматов, Пиримов ҳамда Ваҳобов ҳақида Новости

Олий лига-2015. 15815 томошабин, Эрматов, Пиримов ҳамда Ваҳобов ҳақида

2015 йилги олий лиганинг 1-тур ўйинлари ўз якунига етди.
Бир қатор кутилмаган натижалар кузатилган ушбу турдаги 8та ўйинда дарвозаларга жами 18та гол урилди. Ҳар бир ўйинда ўртача 2,25тадан гол урилди.

Майдон эгалари 3 бор ғалаба қозонишди, 3 марта дуранг қайд этилди ва сафарда ўйнаган 2 жамоа муваффақият қозонди.

8та учрашувни томоша қилиш учун стадионларга жами 54459 томошабин келди (ўртача 6807 томошабин). "Навбаҳор" - "Машъал" ўртасидаги учрашувига энг томошабин келди - 15815. Энг кам томошабин келган учрашув "Пахтакор" ва "Олмалиқ" ўртасида кечди. Ушбу баҳсга 1200 томошабин келди холос.

Ҳакамларимиз 31 марта сариқ карточкани ишга солишди. Ҳеч бир футболчи қизил карточка олгани йўқ. Дастлабки турда умуман пенальти белгиланмади.  

Ҳакамлар орасида энг юқори баҳони "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви бош ҳаками Равшан Эрматов олди - 9,6. Энг паст баҳони "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашуви қанот ҳаками Бобур Қодиров олди - 4,0.


2015 йилги мавсумда...

энг биринчи гол - Зоҳир Пиримов ("Олмалиқ")
энг биринчи огоҳлантириш - Акбар Исматуллаев ("Пахтакор")
энг биринчи дубль - Артур Геворкян ("Насаф")
энг биринчи хет-трик - Бахриддин Ваҳобов ("Қизилқум")
энг биринчи йирик ғалаба - "Қизилқум"


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика