RU

Последние новости

18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  0 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 13-тур рамзий терма жамоаси

Ўтган ҳафта юртимизда олий лиганинг 13-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон

Элдор Суюнов "Насаф"

Рамзий терма жамоамиз дарвозасини "Насаф" посбони Элдор Суюновга ишониб топиширга қарор қилдик. Элдор "Динамо" билан ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг дарвозаси томон 10та аниқ зарба берилганди, дарвозабон бир қатор вазиятларда жуда қийин тўпларни қайтаришга муваффақ бўлди.



Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев "Локомотив"
Хайрулла Каримов "Бунёдкор"
Ислом Иномов "Олмалиқ"

"Локомотив" Ғузордан йирик ғалаба билан қайтди. Вадим Абрамовнинг сафардаги ғалабасида ҳимоячиларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Улар орасида Ислом Тўхтахўжаевнинг хизмати беқиёс.

Тажрибали Хайрулла Каримов Сергей Лушан ишонч билдирган ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. Футболчи "Андижон" билан сафардаги баҳсда ҳимоя ва бутун жамоани бошқарди. Натижада "қалдирғочлар" "бургутлар"ни таслим қилишди.



Яна бир тажрибали ҳимоячи Ислом Иномов ҳам рамзий термадан жой олди. У "Олмалиқ" билан бирга "Сўғдиёна"ни мағлуб этди. Бундан ташқари ҳимоячи жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Ярим ҳимоячилар
Жасур Ҳасанов "Локомотив"
Кахи Махарадзе "Пахтакор"
Ғулом Ўрунов "Олмалиқ"
Акмал Холматов "Нефтчи"
Достон Ҳамдамов "Бунёдкор"

Катта Жасур Ҳасанов Ғузордаги ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. У ўз қанотида рақибларга умуман тинчлик бергани йўқ. Битта гол урди ва битта голли пас оширди. Тажрибали ярим ҳимоячи жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди.



"Пахтакор"нинг грузиялик легионери Кахи Махарадзе "Машъал" билан учрашувда ажойиб ўйнади. У голли пас ошириш билан бирга ўзи ҳам муборакликлар дарвозасига гол урди. Ўтган ҳафта ўз терма жамоасида ўйнаб қайтган футболчи юқори савияда ўйнай олди.

"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Ғулом Ўрунов жамоасининг сенсацион мағлубиятидан қутқариб қолди десак бўлади. Сабаби "Сўғдиёна" сафарда "Олмалиқ"ни мағлуб этаётганда Ўрунов кетма-кет иккита гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.



Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионатида ўйнаб қайтган Достон Ҳамдамов "Андижон"га қарши тўлиқ ўйнади. У нафақат сўнгги дақиқада гол урди, балки бир неча марта рақиб посбонини ҳушёрлигини синаб кўрди. Агар сал омади келганида Достон шу куни хет-трик қайд этиши мумкин эди.

Акмал Холматов "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Тажрибали ярим ҳимоячи олий лиганинг сўнгги 3та турида гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар
Илҳом Шомуродов "Насаф"
Бахриддин Ваҳобов "Қизилқум"

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов шу турга қадар 2та гол урганди. "Динамо" билан баҳсда Шомуродов бирданига дублга эришди. Рўзиқул Бердиев айтганидек агар Илҳомни тинч қўйсак гол уришда давом этар. Ҳужумчига омад тилаймиз.



Бахриддин Ваҳобов бу мавсумда ўзининг иккинчи ёшлигини бошдан кечирмоқда деб бемалол айта оламиз. Тажрибали ҳужумчи 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 14та гол урди. 13-турда у "Навбаҳор" дарвозасига 3та тўп киритди. Март ва май ойининг энг яхши футболчиси бўлган Ваҳобов навбатдаги бор рамзий термадан ўрин олди.


Бош мураббий
Вадим Абрамов - "Локомотив"
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ғузордан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Жамоа устози Вадим Абрамов ҳақли равишда рамзий терма жамоадан ўрин олди. "Темирйўлчилар" олий лигада кетма-кет 4та ўйинда ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика