RU

Последние новости

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  0 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  3 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  9 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди" Новости

Олег Толмасов: "Турон" – "Қизилқум" учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоячиси Олег Толмасов "Пахтакор"га қарши ўйинда кечган ноҳақликлар, "Турон" билан бўлиб ўтган қизиқарли ўйин ва шунга ўхшаш қизиқарли воқеалар хақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Олег, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

– Аввало, барчангизни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб қоламан. Мен ҳозир уйда оилам билан дам оляпман. Шиддатли, кўплаб курашларга бой ўтган мавсумни ҳам якунлаб олдик. Шундай экан, айни пайтда ҳордиқ чиқармоқдаман.

– Ўзбек футболи хақида нималарни айтоласиз?

– Бу ерда менинг бир дўстим – Руслан бор эди. У бу ерда футбол ёмон савияда эмаслигини айтди. Ўзим ҳам келгач, бу рост эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ростини айтсам, буни кутмагандим.

- Олег Толмасовни кейинги мавсумда ҳам "Қизилқум" жамоасида кўрамизми?

– Бу масалада жамоа раҳбарияти қарор чиқаради, ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Гаплашамиз, муҳокама қиламиз ва ушбу масалани ҳал қиламиз.

– Жамоангиз "Пахтакор"га қарши кечган учрашувда уларга нисбатан яхшироқ ўйин ўтказган эди. Буни ўша учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирилган фикрлар ҳам тасдиқлайди...

– Тўғри, ўша ўйинда иккита пенальти йўқ эди, буни ҳамма кўрди. Улар пенальтдан ташқари ҳеч нарса ярата олишмаганди. Биз шунчаки ўз вазиятларимизни голга айлантира олмадик.

– "Қизилқум"нинг бошқа жамоалардан устун томонлари нимада?

– Тажриба, ҳар бир футболчининг маҳоратидан қатъий назар сўнгги дақиқагача ўйнай олиш характери деб биламан. 

– Сиз учун энг эсда қоларли ўйин?

– Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашуви ҳеч ёдимдан чиқмайди. Сўнгги дақиқаларда рақиб жамоани сиқувга олганимиз, тўхтамасдан қилинган позицион ҳужумлар, тўғрисини айтганда, ҳис-туйғулар тўлиб тошганди.

– Сиз ўзбек футболи ҳақидаги янгиликларни асосан, қайси нашрларда ўқийсиз?

Қизиқ савол. Мен ўзбек тилини тушунмайман, бироқ баъзида championat.asia ва pfl.uz сайтларини ўқиб бораман. Сабаби ушбу сайтларда бошқа тилда ҳам хабарлар чиқар экан.

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика