RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Олег Пашинин: «Биз ягона жамоамиз!» Новости

Олег Пашинин: «Биз ягона жамоамиз!»

«Локомотив» (Москва) клуби жорий мавсумни ўта суст ўтказмоқда. Жамоа мураббийи Олег Пашининнинг хорижлик касбдошимиз билан мулоқоти юзага келган муаммолар ва уларнинг ечими хусусида бўлди.

- Леонид Слуцкий «Москва» ва «Крилья Советов»га устозлик қилган пайт футболчиларни руҳлантириш учун уларга махсус роликларни намойиш этаркан. Балки сиз тўп сурган «Локо»ни шоҳсупага олиб чиққан 2002 йилдаги ЦСКАга қарши олтин беллашув лавҳаларини намойиш этиш шогирдларингизнинг тушкунлик кайфиятидан фориғ бўлишига ёрдам берар?

- Фаолиятимдаги энг ёрқин саҳифалар хусусида савол беришганида, доимо ўша учрашувни айтаман. Ўйин лавҳаларини футболчиларга намо­йиш этиш қизиқарли ғоя. Лекин йигитларимиз ҳозир шундай мотивацияга муҳтожлар, деб ўйламайман. Аксинча, уларнинг курашга чанқоқлиги борасида кўнглим тўқ. Ҳар бир учрашув биз учун финалга тенг.

 Чугайнов ва «тўнка»


- Руҳий тайёргарлик борасида муаммолар йўқ экан. Бошқа масалаларда-чи? Жамоанинг умумий ҳолати қандай?


- Ҳар бир учрашув муҳимлигини футболчилар яхши тушунишади. Айниқса, кучли рақибларга қарши майдонга тушиш улар учун қизиқарли. Чунки жиддий қаршиликка ҳар доим ҳам дуч келавермайдилар. Шу жиҳатлар уларга қўшимча куч-қувват, иштиёқ бахш этади. Жумладан, маш­ғулотлар пайтида ҳам. Ўйинчиларнинг кайфияти кўтарилиб, меҳнат қобилияти ошади.

- Жамоанинг қуйи поғоналарда бораётганини қандай изоҳлайсиз?


- Бу бир қатор муаммолар билан боғлиқ: йўл қўйилаётган хатоликлар, вазият тақозоси, ўзгаришлардан кейинги беқарорлик. қайсидир бирини ажратиб кўрсатиш қийин. Бу муаммолар жамоа аъзолари ва мураббийлар штабини масъулиятдан соқит қилолмайди.

- Аниқлик киритишнинг иложи борми? Нима сабабдан жамоа ўйин­лари қовушмаяпти?


- Энг нохуш жиҳат шундаки, рақиб дарвозаси олдида етарли даражада хавфли вазиятларни ярата олмаяпмиз. Улардан фойдаланиш фоизи ҳам жуда паст. Мана шу масала бизни кўпроқ ташвишлантирмоқда.

- Нима, ўйинчилар бир-бирларини тушунишмаяптими?


- Муваффақиятсизликни тушунмаслик билан боғламаган бўлардим. Бу ерда ҳам сабаблар жуда кўп. Мазкур камчиликлар устида тинмай ишлаяпмиз. Ҳар бир машғулотда ҳужумга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

- Самедовнинг айтишича, таркиб борасида жамоада муаммо йўқ, «Локо» ўтган мавсумдаги каби юксак натижаларни кўрсатишга қодир. Бу борада қандай фикрдасиз?


- Менимча, таркибни кучайтиришни истамайдиган мураббий бўлмаса керак. Жамоа қанчалик юксакка кўтарилса, мураббий шунча юқори марраларни кўзлайди. Демак, доимо қайсидир позицияни кўчайтириш пайида бўлади.

- Мутахассисларнинг фикрича, «Локо»га марказий ҳужумчи етишмаётган экан...


- Жамоанинг заиф жиҳатлари четдан қараётган мутахассисларга яққол кўринади.

- Четдан берилаётган баҳоларга эътибор қаратасизми?


- Нуқтаи назари мен учун қизиқарли бўлган кишилар фикрини ўрганиб чиқаман. Дуч келган мақолаларни ўқийвермайман.

- Игорь Чугайнов фикрлари сиз учун қизиқарлими?


- Игорь Валерьевич тажрибали мураббий. Ўтмишда юксак савияли футболчи бўлган.

- Ва, бугунги «Локомотив»нинг асосий танқидчиси.


- Ҳа, мен буни аллақачон сезганман.

- У Хентини «тўнка» деб атади. Бу баҳо ҳамиятингизга теккандир?


- Ҳар қайси футбол фахрийси ўйинчиларга баҳо беришга ҳақли. Бизда ўз фикрини билдиришни ҳеч ким тақиқлаб қўймаган.

- Ҳатто жуда қўпол ибораларни ишлатса ҳам майлими?


- Бу энди муаллифнинг виждонига ҳавола. Ўринли танқид ғазабимни қўзғамайди. Биз бошдан кечираётган ҳозирги вазият кўплаб танқидий фикрлар эшитишни тақозо этади. Буни ҳаммамиз яхши тушунамиз.

- Хентига сиз қандай баҳо берасиз?


- Ўз устида тинмай ишлаяпти. Маш­ғулотлардан сўнг қўшимча машқлар эвазига ҳужумни муваффақиятли якунлаш, рақибни алдаб ўтиш, бўш ҳудудларга чиқиб «очилиш» каби жиҳатларни маромига етказишга интилмоқда. Бу уринишлари таҳсинга лойиқ.

- Алексей Миранчук шартномаси борасида гап-чўзлар авжига чиқмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?


- Ҳаммасидан хабарим бор. Лекин масаланинг нозик жиҳатларидан бехабарман. Томонлар тезроқ бир тўхтамга келишса, яхши бўларди. Ўзи келажагини айнан «Локо»да кўрмоқда.

- У билан ишлаш сиз учун қийин эмасми?


- Кўп нарса инсоний фазилатларга боғлиқ. Хайриятки, Алексей шартноманинг қиймати ва олаётган даромадидан ҳаволаниб кетадиганлар тоифасидан эмас.

- Портнягиннинг аҳволи қандай?

- У якка тартибда шуғулланмоқ-да. Тез орада умумий гуруҳга қўшилишига аминман.

- Нима деб ўйлайсиз, инқироздан тезроқ чиқиб кетиш учун балки қаттиққўллик етишмаётгандир?


- қани энди муваффақиятсизликка қарши чоранинг аниқ рецептини топиш мумкин бўлса! Муаммонинг ечимини аниқлаш учун ҳаммамиз жон куйдиряпмиз. Биргаликда шу вазиятга тушиб қолдик, ҳамжиҳатликда «ботқоқлик»дан чиқамиз. Ахир биз - ягона жамоамиз!

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика