Олег Кононов: "Иккинчи бўлимда "Терек" бизни фаоллиги билан қийнади"
17 апр 2016 00:35
Новости
Олег Кононов: "Иккинчи бўлимда "Терек" бизни фаоллиги билан қийнади"
Учрашув якунига етиши билан тезкор интервью берган "Краснодар" бош мураббийи Олег Кононов, шундай дейди:
- "Терек" ўз майдонида жуда ҳам кучли ўйин намойиш этадиган клуб саналади. Бугун яна бир бор бунга амин бўлдик. Мухлислари олқишлаб турган жамоанинг уйида гол уриш осон эмас. Баъзи дақиқаларда совуққон ўйнаб гол уришга имкон топа олдик. Биринчи бўлимда гол уриш учун яна имконият бўлди, иккинчи бўлимда эса "Терек" фаол ҳаракатлари билан бизни "босиб" қўйди. Ўйинга икки хил таъриф бераман. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчисида эса ҳужумда ўйнай олмадик. Лекин, ҳимояда бехато ҳаракат қилганимизни қайд этаман.
Ўйин тугаши билан стадионни ўзида интервью бераётганида, Олег Кононовга "Терек" мухлислари турли хил буюмларни улоқтиришган.
Комментарии