Оле-Гуннар Сульшер "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди
19 мар 2021 07:16
Новости
Оле-Гуннар Сульшер "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Милан"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта хурсандмиз. Биз буюк жамоага қарши ўйинда ғалабага эришдик ва маълум қийинчиликларни енгиб ўтдик.
Дарвоза дахлсизлигини сақласанг ғалаба учун имконият яратасан. Ўйин якунида Хендерсон ажойиб сейв амалга оширди, мен жамоанинг ҳимоядаги ўйинидан мамнунман. Ҳимоячиларимиз борларини беришади.
Бизга Погба етишмаётганди. У деярли икки ойни ўтказиб юборди. Хар қанда жамоада бундай футболчининг ўрни билинади. У биз учун муҳим футболчи ва жамоамизни яхшигина кучайтиради. У жамоада муҳим роль ўйнайди", - деди Сульшер.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии