RU

Последние новости

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  2 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди" Новости

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"

Биламизки, ички чемпионатимизда иштирок этувчи жамоаларимиз асосан Сербия, Россия, Украина мамлакатларидан футболчиларни таклиф қилишади.

Лекин, олдинги йилларда шарқий осиёлик ўйинчилар хизматидан фойдаланган клубларимиз ҳам бўлди. Тушунган бўлсангиз гап Олий ва Суперлигамизда тўп тепган Япония ва кореялик легионерлар ҳақида кетмоқда. "Пахтакор" ва "Бухоро"да ўйнаган Наоя Шибамура ёдингиздами? "Бунёдкор"да муваффақиятли натижаларга эришган Сато Миноричи? Жорий мавсумда ОКМК таркибида яна бир япониялик футболчи Арихиро Сентоку тўп тепмоқда. Футболчи Ўзбекистонга мослашиш жараёни ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йил бошида янги жамоага келдингиз. Биринчи давра якунига етмоқда. Таассуротларингиз қандай? 

- Ҳаммаси одатдагидек. Янги жамоага келиб қўшилдим ва шу ерда ўйнамоқдаман. Ўйин амалиётига эга бўлмоқдаман. Бош мураббийимиз бизга ишонч билдирмоқда. Ундан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. 

- Ҳамюртингиз Сато Минори "Бунёдкор"да танилганди, ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Минори ҳақида эшитганмисиз? 

- Йўқ, аммо Ўзбекистонга келганимдан кейин барча менга Минори ҳақида гапиришни бошлади. Ўшанда Сато Минори кимлигини билиб олдим. Ўзбекистон футболини юқори баҳолайман. Яқиндагина олимпия терма жамоангиз Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйнади. Ўзбекистон ўша учрашувда Япониядан устунроқ эди. Ўзбек футболи ўсиб бормоқда.

- Ўзбекистон иқлими сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Йўқ. Мен бунга қадар кўп мамлакатларда тўп тепганман. Об-ҳаво мен учун муамммо эмас. Япониядаги об-ҳаво бироз бошқача, аммо ёз мамлакатингизда анча иссиқ бўлиши ҳақида эшитдим.

- Жамоадошларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Уларнинг барчаси билан дўстлашиб олдим. Барчаси яхши. Баъзида жамоадошларим билан бирга овқатланишга бориб турамиз

- Европа чемпионати бошланмоқда. Қайси жамоани кузатасиз?

- Барча жамоаларда имконият бор. Европада кўп ўйнаганман, аммо аниқ бир жамоани белгилаб ўта олмайман. Футболчи сифатида Модрични ёқтираман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика