Ойбек Қиличев: “Хорижда ўйнаш мен учун катта мактаб бўлди”
19 июл 2014 17:45
Новости
Ойбек Қиличев: “Хорижда ўйнаш мен учун катта мактаб бўлди”
Хабарингиз бор, Ойбек Қиличев шу йилнинг бошида БААнинг “Ал Шааб” клубига бориб, у ерда иккинчи даврани ўтказиб қайтди.
Ярим ҳимоячи айни пайтда “Пахтакор” сафида машғулот олиб бормоқда. Ойбек билан суҳбатлашганимизда БААда тўп суриш ўзи учун катта мактаб бўлганини айтиб ўтди.
“Гарчи БААда кам вақт ўйнаган бўлсам-да, бундан хурсандман. Четда ўйнаб легионер қандай бўлишини тушуниб етдим. У ерда тўп тепиш мен учун катта мактаб бўлди. Мени “Пахтакор” ярим йилга ижара асосида “Ал Шааб”га берганди. Энди эса ўша муддат тугади. Афсуски, жамоамиз олий лигадан тушиб кетди. Йўқса яна “Ал Шааб”да қолган бўлармидим. Яна шунақа имконият бўлиб қолса, ўзимни чет элда синаб кўришга тайёрман. Ҳозир эса “Пахтакор” таркибида шуғулланяпман ва яқин кунлар ичида фаолиятимни қаерда давом эттириш аниқ бўлади”, - дейди Ойбек Қиличев сайтимизга берган интервьюсида.

Комментарии