RU

Последние новости

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  0 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  1 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  7 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  13 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди Новости

ОФК тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди

Агар коронавирус бўлмаса жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи шу йилнинг ўзидаёқ якун топиши керак эди.

Бироқ коронавирус чиқиб ҳаммасини остин-устун қилиб юборди. Эндиликда тўхтаб қолган баҳслар келаси йилдан давом эттирилади. Дастлабки икки тур март ойида ўтказилса, қолган иккита тур июннинг биринчи ярмига қадар ўтиб бўлади. 

Шундан сўнг кейинги босқичга йўл оладиган 12 жамоани билиб оламиз. ОФК расмий сайти тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини ёдга олди ва ҳар бир гуруҳдаги вазиятга тўхталди. 

Маълумки, ЖЧ саралашнинг иккинчи босқичида жами 40та жамоа кураш олиб бормоқда. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа - жами 12 жамоа саралашнинг учинчи раундига йўл олади.

 

Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида 8 очко мавжуд. Бизда учта ўйин қолган, Саудия Арабистонида эса 4та. Бўлиб ҳам саудияликлар биз билан Ар Риёдда ўйнайди ва бу энг марказий баҳсга айланади. 

ОФК сайти "D" гуруҳидан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади?" деб сўровнома ўтказишга ҳам улгурди ва бунда Саудия Арабистони 60,94 фоиз овоз тўплади. Миллий терма жамоамиз 27,84 % билан иккинчи бўлди. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар навбатдаги учта ўйинни ижобий якунласак, гуруҳ баҳсларини албатта биринчи ўрин билан тугатамиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика