RU

Последние новости

21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  0 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" (онлайн ҳисоб)  43 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   73 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  11 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  8

ОФК статистикаси: Ўзбекистон U-20 – жорий қитъа биринчилигида энг кўп фол ишлатаётган терма жамоа Новости

ОФК статистикаси: Ўзбекистон U-20 – жорий қитъа биринчилигида энг кўп фол ишлатаётган терма жамоа

Осиё футбол конфедерацияси 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогига алоқадор статистик маълумотларни ҳисоблаб бормоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон энг кўп фол ишлатган терма жамоа бўлиб турибди:

1. Ўзбекистон – 34 марта;

2. Австралия - 33;

3. Ж.Корея – 28;

4-5. Эрон – 24;

4-5. Тожикистон – 24.

Энг кўп фол ишлатган футболчилар қаторида ҳам ўзбекистонликлар етакчилик қилмоқда:

1. Аббосбек Файзуллаев – 9 марта;

2. Пўлатхўжа Холдорхонов – 8;

3. А.Ҳаитов (Тожикистон) – 7;

4-5. А.Лопане (Австралия) – 6;

4-5. Ҳ.Самир (Индонезия) – 6.

Дарвоза томон энг кўп зарба берган терма жамоа Эрон (43 марта), футболчи сифатида эса Қатар аъзоси Аҳмад Ал Рави ҳамда Эрон футболчиси Горбани (иккиси 6 тадан) қайд этилган.

Дарвозага энг кўп аниқ зарба йўллаган терма жамоа ҳам Эрон (14 марта). Ўзбекистонда бу натижа 7 тага тенг:

1. Эрон – 14 марта;

2. Ж.Корея – 13;

3. Ироқ – 10;

4. Япония – 9;

5-6. Иордания – 8;

5-6. Вьетнам – 8.

Мусобақада ҳозирча 3 футболчи қизил карточка олган: Шаҳзод Раҳматуллаев (Ўзбекистон), Бакир Камол (Иордания), Чарбел Шамун (Ироқ).

Уммон терма жамоаси аъзоларига энг кўп сариқ карточка кўрсатилган – 8 та. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич учтага тенг.

Бурчак зарбалари бўйича ҳам Ўзбекистон етакчилар қаторида турибди:

1. Эрон – 17 марта;

2. Ж.Корея – 15;

3. Тожикистон – 14;

4. Япония – 12;

5-7. Ўзбекистон – 11;

5-7. Австралия – 11;

5-7. Ироқ – 11.

Қитъа биринчилигида энг кўп гол ураётган жамоалар:

1. Ж.Корея – 6 та;

2. Япония – 5 та;

3-6. Ўзбекистон – 3;

3-6. Австралия – 3;

3-6. Эрон – 3;

3-6. Вьетнам – 3.

Энг кўп пас берган терма жамоа Австралия (926 та) бўлиб турибди. Мазкур статистика бўйича энг яхши футболчи эса Содиқжон Қурбонов (Тожикистон, 153 та узатма).

Тўпурарлар:

1. Наоки Кумата (Япония) – 3 та гол;

2-3. Адриан Сагечич (Австралия) – 2;

2-3. Канг Сон Жин (Ж.Корея) – 2.

Ўзбекистондан Аббосбек Файзуллаев ва Пўлатхўжа Холдорхоновда биттадан гол бор.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика