RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  38 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

ОФК сайти: Осиё Кубогида қаҳрамон бўлиши кутилаётган 5 футболчи Новости

ОФК сайти: Осиё Кубогида қаҳрамон бўлиши кутилаётган 5 футболчи

Теги :  Осиё Кубоги
Қишда барчанинг эътибори БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 мусобақасига қаратилади. Маълумки, тарихда илк бор ушбу мусобақада 24та жамоа иштирок этади.

ОФК расмий сайти ҳозир энг яхши формада бўлиб турган футболчилар орасидан 5 нафарини танлаб Осиё Кубоги-2019 қаҳрамони бўлишини тахмин қилди. Қуйида шу футболчиларни келтириб ўтамиз.

1. Алиризо Бейранванд ("Персеполис" ва Эрон)
25 ёшли дарвозабон ҳақида кўпчилик илиқ фикрда. Бейранванд ЖЧ-2018да Эроннинг яхши футболчиларидан бири бўлди. У ҳатто Криштиану Роналдунинг пенальтидан зарбасини қайтаришга эришди. Алиризо бемалол Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсата олади. Бўйи 194 см. бўлган дарвозабон ҳар томонлама ажойиб кўрсаткичга эга.

2. Ген Шожи ("Кашима Антлерс" ва Япония)
Ген Шожи ҳам жаҳон чемпионатида ўзидан илиқ таасссурот қолдирди. У "самурайлар"нинг плей-оффга чиқишида катта ҳисса қўшди. Шожи "Кашима" таркибида ОЧЛда 41 марта майдонга тушган. Мутахассислар уни япон футболининг келажаги сифатида эътироф этишмоқда.

3. Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд" ва Қатар)
2011 йил Осиё чемпионлар лигасида зафар қучган ушбу футболчи Қатар термасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. 27 ёшли Ҳассан Ал Ҳайдос 8 ёшидан бери "Ал Садд" клубида тўп тепиб келяпти. Ал Ҳайдос терма жамоадаги шериклари Акрам Афиф, Али Асад каби футболчилар билан яхши тил топишиб кета олади.

4. Жао Хури ("Тианжин Куанжиан" ва Хитой)
Жао 2016 йилдан бери "Тианжин" сафида ўйнаб келяпти. У бунгача икки бор "Гуангжу Эвергранд" билан ОЧЛда ғолиб чиққан. Жао фахрий футболчи бўлишига қарамай, ҳамон бир текис ўйнашда давом этмоқда. У Осиё Кубогида Хитойнинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин.

5. Рузбеҳ Чешми ("Истиқлол" ва Эрон)
24 ёшли ҳимоячи жароҳати сабаб жаҳон чемпионатида кўп ўйнай олмади. Аммо ҳозир ўзини анча яхши ҳис қиляпти ва клуби "Истиқлол" билан ОЧЛ ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Чешми ОЧЛ гуруҳ баҳсларида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.

Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика