RU

Последние новости

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

ОФК сайти учун биз бегонами? (Мулоҳаза учун мавзу) Новости

ОФК сайти учун биз бегонами? (Мулоҳаза учун мавзу)

ОФК расмий сайти www.the-afc.com деб номланади. Бу сайт бир пайтлари рус тилида ҳам ишларди.
Ҳозирча эса фақат икки тилда юритиляпти: инглиз ва араб. Сайт асосан Осиё футболидаги муҳим воқеалар, халқаро ўйинлар, шунингдек катта трансферларни ёритиб боради. Бундан ташқари, сайт Эрон, Ж.Корея, Япония миллий чемпионатларига ҳам қўлдан келганча эътибор қаратади.

Лекин нима учундир сайт ходимлари ўзбек футболига унчалик эътибор беришмайди. Бунда биз ҳақимизда деярли хабар чиқмайди ҳам. Шахсан ўзим the-afc.comга деярли ҳар куни кириб турганим учун ўзбек футболига оид нимадир чиқиб қолармикин деан маънода хабарларни кўздан кечириб чиқаман. Лекин хабар тугул, кичикроқ маълумот ҳам йўқ.

Натижада ОФК сайти учун бизнинг футбол қизиқ эмасми, деган савол юзага келяпти. Лекин иккинчи томондан хафа бўлишимиз керак эмас, чунки биз ўзбек футболи нафақат ўзимизга, балки атрофдагиларга ҳам қизиқ бўлиши учун ҳеч бир иш қилаётганимиз йўқ. “Локомотив” ва “Насаф” ОЧЛ билан хайрлашиб бўлди. Энди бу мусобақада биргина “Бунёдкор” қолди, аммо “Бунёдкор”нинг ОЧЛда қатнашиши сайт ишчиларини қанчалик қизиқтиради, бундан хабаримиз йўқ.  

Бундан ташқари, сайтнинг ОЧЛ бўлимида жойлашган видеогалереяда ҳам асосан Корея, Хитой, Япония, Эрон футболи вакилларининг интервьюлари жойлашган. Бизникиларни фақат фотогалереяда учратиш мумкин, холос.

Ўзбек футболи қачон кўтарилади? Қачонки, ён-атрофдагиларнинг эътиборини қозонса, халқаро ўйинлар орқали ўзини кўрсата олса ҳамда ҳамма вақтинчалик лавозимни деб эмас, балки ўзбек футболи ривожи учун астойдил жон койитиб ишласа. Мана шундагина ОФК сайтининг назари биз томонларга тушади. Улар Корея, Япония ва Хитой каби чемпионатимизнинг ҳар бир турини ёритиб боришади. Легионерларимиз ҳақида ўзлари қизиқиб мақола тайёрлашади. Лекин то шундай бўлгунга қадар бир-биримизга (ОФК ва ўзбек футболи назарда тутилмоқда – муаллиф.) бегона кўз билан қарагандек юраверсак керак.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика