RU

Последние новости

07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  2 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  58 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  117 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11

ОФК кубоги. "Моҳун Баган" бош мураббийи: "Нега Шомуродовнинг футболкасини кийиб келмадингиз?" Новости

ОФК кубоги. "Моҳун Баган" бош мураббийи: "Нега Шомуродовнинг футболкасини кийиб келмадингиз?"

ОФК кубоги доирасидаги "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Антонио Лопес Хабас ва футболчи Амриндер Сингх иштирок этди.



"Ўйин олдидан натижа ҳақида умуман гапирмайман. Эртанги баҳсда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", - дейди бош мураббий Антонио Лопес Хабас.

"Бу ерда бизни илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат айтаман. Эртанги учрашувга яхши тайёрландик деб ўйлайман. Бўлажак баҳсга Дубайдаги йиғин орқали тайёрландик ва эртага ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи Амриндер Сингх.




- 2014 йилдан буён шу клубда бош мураббий бўлиб ишлаб келаяпсиз. Клубнинг ютуқлари нималардан иборат, испан футболининг қайси жиҳатларини олиб кирдингиз?

- Бир нарсани алоҳида таъкидлашни истардим, Ҳиндистон футболи сўнгги йилларда анча ривожланди. Маҳаллий Суперлига кучайишига жиддий эътибор қилинди. Охирги пайтларда эса академияларга урғу қаратилмоқда. Биз ҳам шунга қараб иш олиб бораяпмиз.

- "Насаф" ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳат бу "Насаф"нинг ташкилий жиҳатдан яхши йўлга қўйилган жамоа. Рақиб тўғрисида кўп ҳам гапирмаган бўлардим. Эртанги баҳсда иккала жамоанинг имконияти тенг. Фақат бир нарсани айтишим керак: Бу баҳс битта ўйиндан иборат ва шу нарсагина мезбонларда кичкина устунлик бериши мумкин.

- Биздаги об-ҳаво Ҳиндистон иқлими билан қанчалик фарқ қилади ва бу эртанги баҳсга таъсир қиладими?

- Иқлим борасида муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Тўғри Ҳиндистонда ҳаво иссиқ. Ўзбекистонда ҳозир бироз совуқроқ, аммо футбол ўйнаш учун қулай шароит. Бу ҳеч қандай муаммо бўлмайди.




- Савол футболчига: Ҳиндистон Суперлигаси март ойида якунига етган. Футболчилар спорт формасини қандай ушлаб туришди?

Амриндер Сингх: - Тўғри айтдингиз миллий чемпионатимиз март ойида якунланган. Кўплаб футболчилар Ҳиндистон терма жамоасида ўйнашди, ОФК кубоги баҳсларида қатнашдик, ундан кейин тўғри кичик танаффус ҳам юзага келди. Эртанги баҳсга тўлиқ тайёрмиз дея оламан.

- ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Марказлашган ҳолда ўтказилган гуруҳ босқичини анчагина яхши ўтказдик. 2та ғалаба ва 1та дуранг қайд этдик. Футболчилар ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. Гуруҳ босқичидан кўнглим тўлди. Айни пайтдаги бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган ва олдинги ўйинлар унутилган.

- Айрим мураббийлар ҳужумкор, айрим мураббийлар ҳимоявий ўйинни хуш кўришади. Сиз қай бирини хуш кўрасиз?

- Биз ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоа эмасмиз. Биз балансни сақлаймиз, мавриди келганда ҳужумга ўтамиз, мавриди келганда яхши ҳимояланамиз. Ғалабаларни шундай ўйинимиз орқали қўлга киритяпмиз.




- Ўзбек футболининг Осиё қитъасидаги ўрнини қандай баҳолайсиз?

- Учрашувга тайёргарлик кўриш пайтида "Насаф"га бор эътиборимизни қаратдик. Ўзбек футболи ҳақида тўлиқ маълумотларимиз йўқ.

- Ўзбек клублари ОЧЛда қатнашиб келади...

- Нега Шомуродовни футболкасини кийиб келмадингиз? Нега "Милан" формасидасиз (кулади). Мен Шомуродовни яхши биламан, яхши футболчи.

- Шомуродовдан ташқари яна қайси ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз? Эртага "Насаф"да айнан кимдан кўпроқ хавф кутяпсиз?

- "Насаф" сафида кўп футболчиларни биламан. Исмларини талаффуз қилиш қийинроқ. Марказда ўйнайдиган сербиялик ярим ҳимоячи (Марко Станоевич - championat.asia) ва ҳужум чизиғида ўйнайдиган миллий терма жамоага номзод футболчи (Ҳусайин Норчаев - championat.asia) менда яхши таассурот қолдирган. "Насаф" сафида ўйинни ҳал қила оладиган футболчилар кўп, лекин бизнинг жамоада ҳам шундай ўйинчилар бор.

 


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика