RU

Последние новости

01:23Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:19Жуд Беллингемнинг укаси АПЛда ўйнаши мумкин  0 01:12"Реал Мадрид" ўз стадионида ўтадиган икки кунлик концертдан деярли 10 млн миллион евро ишлайди  2 00:11Самвел Бабаян: "Олимпик" биринчи дақиқаданоқ вақт чўзиш ва ўйин темпини ўлдиришга ҳаракат қилди. Бу ишни касб қилиб олган бошқа бир клубни билардим"  32 23:36Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ғалаба қозона олмаганига "Олимпик" ўйинчиларининг майдонда ётгани эмас, ўз имкониятларидан фойдаланмагани сабаб бўлди"  14 23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  1 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  7 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  4 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  176 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  9 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  13 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ Новости

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 2-тури доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Жамоа қўшниларга қарши беллашувдан сўнг тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 18:30да бошланди.


Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Хўжанд" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди.  Қизиғи, "Олой" билан ўйиндан кейинги тикланиш машғулотида Марко Станоевич ва Ойбек Бозоров оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборишганди. Ўшанда Бозоровнинг "еб қўйгани" лавҳасини ижтимоий тармоқларимизда чоп этгандик. Кўринишидан Ойбек ўша кун учун аламини олишга қасд қилган экан. Бу сафарги тикланишда Бозоровнинг ўзи Суҳроб Нуруллоев ва Шерзод Насруллаевларни "очкосидан" олди. Ҳар икки вазиятни видеога олишга углурдик. "Насаф"нинг машғулотидан лавҳани сал туриб чоп этамиз. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус


Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика