RU

Последние новости

19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  0 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  3 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  9 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  34

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик" Новости

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" яхши жамоа. Биринчи бўлим биз учун кўнгилдагидек ўтди. Иккита имкониятдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Қарши ҳужумларда вазият яратишга ҳаракат қилдик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёқимли албатта.

- Бу жамоанинг мавсум давомидаги энг яхши ўйинларидан бирими?

- Баъзан яхши ўйнаб туриб ҳам натижа бўлмаслиги мумкин. Бугун яхши ҳам ўйнадик, натижага ҳам эришдик.

- Навбатдаги турда "Олимпик" билан ўйнайсизлар. Кожо Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилиши мумкин. Бу жамоа учун муаммо бўладими?

- Кожонинг терма жамоа билан режаларини кўриб чиқамиз. Бизда ҳозир фақат бу муаммо бор эмас. Икки нафар ҳимоячимиз карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун ҳаракат қиламиз.

- ОАВда Суперлига ўйинлари ёритилади. Бунда шарҳловчилар хатоси ёки шунга ўхшаш сизга ёқмайдиган жиҳат борми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Мен бунақа муаммога дуч келганим йўқ.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика