RU

Последние новости

20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  47 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойга енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  202 18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  9 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  19 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3

ОФК кубоги-2016. Бугун финал Новости

ОФК кубоги-2016. Бугун финал

Теги :  ОФК кубоги
Бугун 2016 йилги ОФК кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Суҳайм Бин Ҳамад" стадионида Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" ҳамда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клублари ОФК кубоги соҳибини аниқлаш учун кураш олиб боришади.

Иккала клуб ҳам ўз тарихида илк бор ушбу мусобақанинг финалига чиқишди. Ироқ клублари икки марта ОФК кубоги финалига чиқиб иккаласида ҳам мағлуб бўлишган. Ҳиндистон клублари эса бунга қадар ОФК кубоги финалида умуман ўйнашмаган.

"Бенгалуру" клубини испаниялик Альберт Рока бошқармоқда. Ушбу мураббий футболчилик фаолиятида "Сарагоса" сафида ўйинлари билан танилган. Мураббийлик фаолияти давомида эса "Барселона", "галатасарой" ва Саудия Арабистони терма жамоасида Франк Райкаарднинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари Эль Салвадор терма жамоасида бош мураббий бўлган.

"Бенгалуру" сафида Хуанан, Алваро Рубио (иккаласи Испания), Жон Жонсон (Англия), Камерон Уотсон (Австралия) каби легионерлар ўйнайди.

"Ал Қува Ал Жавия" клуби бош мураббийи сифатида Самир Кадим Ҳассан ишламоқда. У Ироқ терма жамоаси собиқ футболчиси ҳисобланади. Клуб сафида Ҳумам тариқ, Ҳаммади Аҳмад, Акветий менса, Ҳамид Мидо каби машҳур футболчилар ўйнашади. Ҳаммади Аҳмад бу йилги ОФК кубоги мусобақасида 15та гол уриб тўпурарлар орасида якка пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобида 8та гол мавжуд.  

Ҳал қилувчи ўйинни жанубий кореялик Ким Жонг Хёк бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ) - "Бенгалуру" (Ҳиндистон)
5 ноябрь 2016. Доха. "Суҳайим Бин Ҳамад" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика