RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

ОФК Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогидан кейинги мусобақани ташкил этмоқчи Новости

ОФК Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогидан кейинги мусобақани ташкил этмоқчи

Бу ҳақда Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев хабар бермоқда.

"Келинг, Осиё клублар мусобақалари ислоҳоти мавзусига қайтсак. ОФК учинчи турнирни қайта ташкил этиш ва шу тариқа мавжуд иерархияни тиклашни таклиф қилмоқда:

Чемпионлар Лигаси, ОФК Кубоги, ОФК Президенти Кубоги

Лекин қизиқ томони: таклиф этилаётган турнир тузилмасида гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар сони 76 тани ташкил этади:

Чемпионлар Лигаси (24 та), ОФК Кубоги (32 та) ва учинчи мусобақа (20 та)

Бу йил эса икки турнирнинг гуруҳ босқичида 77 та клуб иштирок этди:

Чемпионлар Лигаси (40 та), ОФК Кубоги (37 та)

Унутмайлик, янги тизимда Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида мағлуб бўлганларнинг барчаси тўғридан-тўғри ОФК кубоги гуруҳ босқичига йўл олади. Бунда клублар рейтингида бешинчи ёки олтинчи ўринлардан пастроқ ўринларни банд этган мамлакатлар клублари учун ОФК кубогида унчалик кўп ўрин қолмайди. Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон клублари эса учинчи даражага тушиб қолишгани боис катта эҳтимол билан нафақат Чемпионлар Лигасини, балки ОФК Кубогини ҳам унутишига тўғри келади. Қолаверса, ушбу турнирда ўйинлар марказий тарзда ўтказилади, шунинг учун мухлислар ўз клубларининг халқаро турнирлардаги уй учрашувларини йиллар давомида кутишлари керак бўлади", – деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика