ЎФФнинг янги логотипи халқ томонидан танлаб олинади
29 ноя 2017 12:50
Новости
ЎФФнинг янги логотипи халқ томонидан танлаб олинади
Дизайнерлар ўзлари тайёрлаган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги логотипи эскизларини жўнатишлари мумкин, ғолиб эса овоз бериш йўли орқали танланади.
Замон билан ҳамнафас бўлиш учун катта-катта ташкилотлар ўз логотипларини ўзгартириб туришади. Логотип – ҳар бир ташкилотнинг юзи ҳисобланади. Логотипда ўша ташкилотнинг мақсади, мазмуни, қадр-қиммати акс этиши керак.
Танлов 4 босқичдан иборат бўлади: дизайнерлик ишларини қабул қилиш, Федерациядаги мутахассислар ҳайъати томонидан шорт-лист учун материалларни танлаб олиш, махсус сайтда эълон қилиш ва мухлислар томонидан берилган овозлар орқали ғолибни аниқлаш.
Танловга келган эскизлар ичида энг яхшиларини танлаб олиш учун барча дизайнерлик ишлари сайтга жойлаб борилади. Мухлислар сайтга кириб, рўйхатдан ўтган ҳолда, ўзларига ёққан логотипга овоз беришлари мумкин бўлади. Ҳар бир мухлис битта овозга эга. Бу овоз бериш жараёнидаги шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Футбол юртимиздаги энг севимли спорт тури. Шу сабабли янги логотип мухлислар томонидан танланиши керак. Бу танлов юртимиздаги барча мухлисларни янада жипслаштиришга хизмат қилади.
“Digital Panda” Mail.ru Group компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили ҳисобланади. “Digital Panda” компаниясининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги манзили: https://www.facebook.com/digitalpanda.uz/
Танловда иштирок этиш учун янги логотип эскизларини қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: logo@ishtirok.uz
Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99871 231 80 80
Комментарии