RU

Последние новости

22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  3 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  54 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  11 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  17 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   11 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди Новости

ЎФФда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди

Теги :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар футбол федерациялари вице-президентлари, клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши, клубларда фаолият юритаётган мураббийларнинг аттестациядан ўтказиш жараёни, ҳакамларни тайёрлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар олдига қўйилган талабларни ҳар бир клуб белгиланган муддатда бажариши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтиб, талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.

Шунингдек, вилоят футбол федерациялари томонидан жойларда футбол инфратузилмаларини яхшилаш, клуб академиялари, базалари, футбол мактабларида зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди. Ўз ўрнида йиғилишда сўзга чиққан вилоят футбол федерациялари масъуллари Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйилган талабларни бажариш бўйича жойларда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, бу борада иш олиб борилаётгани, белгиланган муддатгача барча талаблар бажарилишини таъкидлаб ўтишди.

Талабларни бажармаган жамоалар мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнидан қатъий назар келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга йўл қўйилмаслиги борасида огоҳлантирди.


Мажлис сўнгида йиғилганларга Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг умумий аҳволини ўрганиш бўйича федерация ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, жойларга йўл олаётгани айтилиб, ушбу ишчи гуруҳнинг ҳисоботлари асосида тегишли хулосалар чиқарилиши яна бир бор эслатилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика