RU

Последние новости

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  9 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Новости

ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов раислигида 2021 йилги мавсум якунлари ва кейинги йилги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда миллий чемпионатимизда тўп сураётган клубларнинг бош мураббийлари, жисмоний тайёргарлик ва илмий-методик таҳлил бўйича мутахассислари иштирок этишди. ЎФА раҳбари футболчиларнинг бетартиб трансферлар натижасида доимий клубларни алмаштириши, бунда ўсиш ва юқори натижа қайд этиш асосий мақсад бўлмаётганлигини танқид остига олди. Масъулларга кейинги мавсумдан трансферлар жараёнини қаттиқ назорат остига олиниш топшириғи берилди. Шунингдек легионерларни олиб келишда уларнинг даражаси ва савиясига алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Суперлиганинг сўнги ўйинлари муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтганлиги, кучли учлик учун кечган рақобат охирги тургача сақланиб қолганлиги, адолат принципларига риоя этиш йўлида барча ҳаракатлар амалга оширилгани таъкидланди. Абдусалом Азизов кейинги мавсумда иштирок этадиган клублар сони ўзгартирилмаслиги, барча режалар регламент асосида ташкил этилишини маълум қилди. Янги мавсумдан бошлаб клублар учун бир қатор стандартлар жорий этилиши, хусусан, футболчилар учун жисмоний тайёргарликнинг минимал даражаси талаблари белгиланиши ва майдонлар ҳолати қатъий назорат остига олинишини айтди. 

Клуб академиялари ва аёллар футболини ривожлантиришга ҳам тизимли ва сифатли ёндашиш талаби қўйилди.

Клублар томонидан сарфланаётган маблағларни айнан футбол инфратузилмасини босқичма босқич ривожлантириш учун мақсадли йўналтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов юқори даражадаги футболчилар етиштиришда муҳим бўлган жиҳатлар, хусусан спорт тиббиёти, витаминизация нутрициология, замонавий спорт технологияларидан самарали фойдаланиш ва бу йўлда мутахассисларни тайёрлаш, мураббийлар таълими масалаларида таклиф ва тавсиялар берди.

Кун тартибидаги масалалардан Ўзбекистон чемпионати-2022 мусобақалари регламентига Суперлига ўйинчиларининг жисмоний тайёргарлигига минимал талабларни жорий этиш мавзуси муҳокама қилинди. Бу ўз навбатида натижа ва кўрсаткичларга ижобий таъсир қилиши, бундай таҳлил замонавий футбол талаби экани эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам сўз олиб, футбол спорт турлари ичида энг кўп энергия талаб қилиши, шу сабабли футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш биринчи галдаги вазифа эканлигини айтди. Футболчиларга бериладиган юкламаларни доимий равишда назорат остида ушлаш, бу борада клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича тажриба эга мутахассислар фаолият юритишини ташкил этиш кераклигини қўшимча қилди. 

Шунингдек, йиғилишда Суперлига мураббийлари бир қатор муаммоли вазиятларга ўз таклифларини билдириб ўтишди. ЎФА раҳбарияти ушбу муаммолар ечимида жамоаларга ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика