RU

Последние новости

23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  0 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  4 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 21:10Саудия Арабистони. "Ал Раед" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:10"Навбаҳор"нинг БААда ўртоқлик ўйинлари ўтказадиган барча рақиблари маълум  3 19:52Расман: Мирко Йеличич - "Олимпик" бош мураббийи!  5 19:33"Барселона" етакчиси билан шартномани 2030 йилгача узайтирди  7 19:04"Боруссия" ўзига янги бош мураббий топди  5 18:29Мадриддаги "фантастик тўртлик"  85 18:00Расман: "Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   10

ЎФА яна бир ҳакам, "Динамо" клуби вакиллари ва “Олот Истиқлол” футболчисини жазолади Новости

ЎФА яна бир ҳакам, "Динамо" клуби вакиллари ва “Олот Истиқлол” футболчисини жазолади

Футбол соҳасида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупцион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамлари ва келишилган ўйинларда қатнашган шахсларни аниқлаш бўйича сайъ-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ЎФА ҳаками О.Тўйчибоев бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан О.Тўйчибоев ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларда “Динамо” ПФК вакилларининг иштироки ҳам аниқланиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, мазкур йиғилиш қарори билан Бухоро вилояти 2-лига мусобақаси иштирокчиси “Олот Истиқлол” футболчиси Н.Хасанов “Бухоро-W” аёллар футбол клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларни ҳақ евазига тотализаторда иштирок этишга ундагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.44., 5.53. ва 5.60. бандларига асосан бир йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Мазкур қарорлар ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика