RU

Последние новости

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  4 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  9 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди Новости

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди

ЎФА мамлакатимизда футболни ривожлантириш учун хорижий мамлакатлар футбол федерациялари, клублар ва академиялар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиб иш олиб боришга асосий эътиборни қаратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Спортинг" клубига ташриф буюриб, бу клуб билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олишди.

Жумладан, "Спортинг" клуби академияси директори Пауло Гомес ва клубнинг Спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъули Диего Гома билан учрашув чоғида ЎФА мутасаддилари болалар футболини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мавзусида суҳбатлашишди. Шунингдек, ёзда мамлакатимизда "Спортинг" клуби футбол оромгоҳи ташкил этиши бўйича ҳам маслаҳатлашиб олинди.



"Спортинг" клуби академияси дунёга машҳур академия бўлиб, ўз вақтида бу ерда Луиш Фигу, Криштиану Роналду каби жаҳон юлдузлари, "Олтин тўп" соҳиблари таҳсил олишган. 2016 йил Европа чемпионлигига эришган Португалия терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчининг 10 нафари "Спортинг" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Биз футболчилардан ўзининг ёшига мос стандартлар асосида меҳнат қилишни, машғулотлар олиб боришни талаб қиламиз. Биз 14-15 ёшли футболчидан ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишни сўрамаймиз. Бу ёшда у ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмайди. Аммо бизнинг талаблар асосида меҳнат қилса, 20 ёшга бориб биз "тайёр маҳсулот" - топ-клублар эътиборини қозона оладиган футболчига эга бўламиз. Академиямиз тарбияланувчиси Криштиану Роналду бунга ёрқин мисол",- дейди клуб директори Пауло Гомес.



Диего Гома эса 7 йил давомида Қатарнинг машҳур "Aspire" академиясида фаолият олиб бориб, футболчиларни тайёрлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш бўйича катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширди. Қатар миллий терма жамоасининг яқинда БААда ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятида мазкур инсоннинг ҳам ҳиссаси катта деб айтиш мумкин.    

Музокаралар давомида Диего Гома ёзда мамлакатимизга ташриф буюриб, "Спортинг" клуби томонидан ташкил қилинадиган футбол оромгоҳида иштирок этиши бўйича келишиб олинди.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика