ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди
26 мая 2020 14:22
Новости
ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси ФИФA ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади.
Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади. Мурожаатлар marketing@ufa.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.
Белгиланган муддат якунига етгач тендерда қатнашиш истагини билдирган барча компанияларга аудиовизуал ҳуқуқларнинг қай тартибда тақдим этилиши батафсил маълум қилинган расмий ҳужжатлар жўнатилади, - деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Суперлига баҳсларини намойиш этиши учун ПФЛ МТРКга пул тўлаб келаётган эди. Жаҳонда эса аксинча телеканаллар чемпионат ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олишади. Энди бизда ҳам шундай бўлиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии