RU

Последние новости

00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  1 00:25ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  17 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  1 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  22

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди Новости

«ЎФА Кубоги» ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

ЎФА ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказиш Низоми тасдиқлан.

Бугун, ЎФА мажлислар залида ушбу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФА ва ЎзПФЛ ходимлари, ҳудудий федерация раҳбарлари, Олий ва махсус-ўрта таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Бош котиби Сардор Рахматуллаев, Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғафуров мусобақанинг моҳияти, ташкил этиш ва ўтказиш қонун-қоидалари хусусида гапирар экан, мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этиш, улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиб, турли терма жамоаларга тавсия этишдан иборат эканлигини таъкидлашди.

«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади. Мусобақанинг 1-босқичи шу йилнинг март ойида бошланиб, унда ҳудудларда жойлашган Олий ўқув юртлари футбол жамоалари уй-меҳмон тизимида баҳс олиб боришади.

2-босқич апрель ойида тўрт минтақада ташкиллаштирилади. Унга кўра Наманган шаҳрида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича 1-босқич ғолиблари ўзаро куч синашишса, қолган минтақалар қуйидагича тақсимланган: Самарқанда шаҳрида Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд, Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм, Тошкент шаҳрида эса Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари кураш олиб боришади.

3-босқич - финал қисми май ойида пойтахтда ўтказилади. Табиийки, унда 2-босқич ғолиблари бош соврин учун майдонга тушишади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика