RU

Последние новости

20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  0 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди Новости

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди

Хабар берганимиздек, 10 декабрдан "Навбаҳор" маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаганди.

“Лочинлар” бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдони ёнида жойлашган мини – футбол майдончасида машғулот ўтказишди.

Тайёргарлик жараёнини доимгидек, “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийлари - Аъзам Ражаббоев ва Мустафо Байрамов олиб боришди.

Эътиборлиси, “лочинлар”нинг бугунги машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар наманганлик вакили – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар ўз спорт формаларини йўқотмаслик мақсадида, “Навбаҳор” аъзолари билан биргаликда шуғулланишди.

Шунингдек, наманганликларнинг бугунги тайёргарлик жараёнини якунига етган мавсумнинг 1-даврасида "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган, 2-даврада эса Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам кузатганлигини таъкидлаш жоиз.

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика