RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов "Soccer.ru"нинг собиқ Иттифоқ рамзий терма жамоасида Новости

Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов "Soccer.ru"нинг собиқ Иттифоқ рамзий терма жамоасида

"Soccer.ru" сайти собиқ Иттифоқ таркибида бўлган мамлакат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди.

Ушбу рамзий терма жамоадан икки ўзбекистонлик футболчи жой олган. Таъкидлаш керакки, бу терма жамоага ҳозир фаолият олиб бораётган ўйинчилар киритилган.

Дарвозабон: Игорь Акинфеев (ЦСКА)

Ҳимоячилар: Игорь Смольников (Зенит), Василий Березуцкий (ЦСКА), Ярослав Ракицкий (Шахтёр), Виталий Денисов (Локомотив).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (Краснодар), Алан Загоев (ЦСКА), Генрих Мхитарян (Боруссия Д), Андрей Ярмоленко (Динамо Киев), Евгений Коноплянка (Севилья).

Ҳужумчи: Артём Дзюба (Зенит).


Футболчиларимизни қуйидагича изоҳлашган:

Виталий Денисов. "Локомотив"нинг етакчиларидан бири ва Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси ўз жойида рақобатчиларга эга эмас. У тиришқоқ, барқарор ва унинг савияси камдан-кам пасаяди. Виталийга "Лацио" бекордан-бекорга қизиқаётгани йўқ.


Одил Аҳмедов. Игорь Денисов ҳозир "Зенит"да ўйнаганидек ҳаракат қилмаяпти, шу сабабли таянч зонасида "Краснодар"да тўп тепувчи Ўзбекистоннинг яна бир вакили ҳужумларни бузади. Ҳужум бузишда ва ташкил этишда кучли бўлган кўп қиррали футболчи, ҳақиқий мотор, жарима майдончалари ўртасида чарчаш нималигини билмайди. Унда ажойиб зарба ва ҳавас қилгудек ақл бор.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика