RU

Последние новости

18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  2 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  2 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1

Одил Аҳмедов Рауф Инилеевни водий футболи равнақи йўлида Наманганга таклиф этди Новости

Одил Аҳмедов Рауф Инилеевни водий футболи равнақи йўлида Наманганга таклиф этди

Водийда болалар футболига катта аҳамият қарата бошлаган Одил Аҳмедов ёшлигидаги устози Рауф Инилеевни Наманганга таклиф этди.

Инилеев Намангандаги спорт коллежда мураббийларининг малакасини назорат қилади ва уларга ўз билимларини бериб бориш билан бир қаторда 2004 йилда таваллуд топган футболчилар билан фаолият олиб боради. 

Шунингдек, Рауф Талгатович сентябрь ойида водийда старт оладиган чемпионлар лигаси мусобақасининг раҳбари бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов айнан Рауф Инилеев қўл остида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўзининг дебют учрашувини ўтказган эди. Ўшанда Одил Хитой Тайпейи терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган.

"Мендан доим сўрашади, қаердаги ишим ўзимга кўпроқ ёққанини. Ҳар сафар жавобим бир - интернатдаги фаолиятим! 80-йилларда Республика олимпия захиралари коллежидаги фаолиятимни ёрқин хотиралар билан эслайман. Менинг синфимдан кейинчалик МТЖда ўйнаганлардан Ирисметов, Пирматов, Назаров каби ёрқин футболчиларни кўрсатишим мумкин. 18 нафар шогирдимдан 12 нафари олий лигада фаолият олиб борди. Бу - менинг ютуғим. Олдимда 2-3та иш турган бўлса-да, ўйлаб ўтирмай Аҳмедовнинг таклифини қабул қилдим. Яна бир бор болалар футболида фаолият олиб бориб роҳат олмоқчиман. Водий футболининг равнақига ўзимнинг оз бўлса-да ҳиссамни қўшсам хурсанд бўлардим", - дейди 2007 йил "Осиёнинг энг яхши мураббийи" деб топилган Рауф Инилеев.


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика