RU

Последние новости

23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  2 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  8 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди Новости

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди

Бугун ОФК томонидан халқаро мусобақаларга доир бир нечта янгилик эълон қилинди.

Осиё чемпионлар Лигасининг 2023/2024 йилги мавсумдан эътиборан куз-баҳор тизимига ўтиши анча олдин айтилганди. Яна бир янгилик шуки, келаси йилдан бошлаб ОЧЛ баҳсларида ҳар клуб 5+1 форматидаги легионерлар хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бунгача бир неча йилдан бери 3+1 га амал қилиб келинаётганди. 

Бу янгилик кўпроқ араб клубларига мойдек ёқиб тушган бўлиши аниқ. Чунки Осиёда легионерлар хизматидан кўпроқ араб жамоалари фойдаланишни хуш кўради. Бўлиб ҳам улар савияли легионерларга эътибор қаратади. 

Айниқса, Саудия Арабистони, Қатар, БАА клубларида пул кўп ва улар исталганча легионер трансфер қилиш имкониятига эга. Эрон бу борада етти ўлчаб бир кесадиган футбол жамоатчилигига киради ва улар қиммат ўйинчиларга кўп ҳам ошиқмайди. 

Легионерлар лимитининг ошиши ўзбек клублари учун фойдами? Ҳозирдан аниқ бир гап айтиш қийин-у, лекин бу жамоаларимизнинг ОЧЛдаги муносиб иштирокини янада қийинлаштирса керак. Чунки лимит ошгани билан биз шунга яраша кучли легионерларни жалб эта олмаймиз.

Бунинг учун бизда катта маблағ ҳам йўқ. ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Ғарб минтақасида ўтказишимизни инобатга олсак, араб клублари янада кучаядиган бир пайт биз улар олдида ожизроқ бўлиб қоламиз. Чунки бизга келаётган "вич"лар ниманидир қойил қилишига ишониш қийин. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика