RU

Последние новости

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

ОЧЛ. "Пахтакор" ғалабани қўлдан чиқарди Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" ғалабани қўлдан чиқарди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шаржа" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Пахтакор" – "Шаржа" 1:1

Ҳакамлар: Фу Мин, Ван Дешин, Жу Феи, Ма Нин (Хитой). 

Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон). 

Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

Голлар: Эрен Дердийок 59' – Муҳаммад Халфан 87'

"Пахтакор": 32. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов (с), 23. Шерзод Аъзамов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 27. Сардор Собирхўжаев, 19. Шароф Муҳитдинов, 28. Диёр Холматов (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 79), 18. Ҳожимат Эркинов, 10. Драган Черан, 9. Эрен Дердийок (21. Аброр Исмоилов, 79).

Захира: 25. Элдорбек Суюнов, 8. Азиз Турғунбоев, 14. Ҳумоюнмирзо Иминов, 16. Марлен Чобанов, 17. Шерзод Темиров, 42. Аббосбек Файзуллаев, 88. Шаҳзод Азмиддинов, 99. Пўлатхўжа Холдорхонов.

"Шаржа": 40.Одил Ал Ҳусани, 4.Шаҳин Абдалла (с), 7.Кайо, 8.Муҳаммад Абдулбасит, 14.Ҳолид Бавазир, 17.Али Муҳаммад, 18.Абдалла Ғаним, 19.Ҳолид Иброҳим, 23.Салим Солиҳ, 27.Луан Перейра, 29.Отабек Шукуров.

Захира: 12.Ҳумуд Муҳаммад, 3.Алҳасан Солиҳ, 5.Ҳамад Жасим, 11.Саиф Рашид, 13.Салим Султон, 15.Абдулазиз Кааби, 25.Саид Кааби, 38.Муҳаммад Халфан, 79.Абдулраҳмон Жума, 10. Игорь Коронадо.

Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов (10), Али Муҳаммад (64), Сардор Собирхўжаев (67), Фарруҳ Сайфиев (80).


Ўйин 1-1 ҳисобида якунланди! 

90+2. Зарба!  Шароф Муҳитдиновнинг ерлатиб йўналтирилган зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Еҳ, Шароф Муҳитдиновнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.  

87. ГОЛ!  Захирадан майдонга тушган Муҳаммад Халфан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.  

85. Зарба!  Эркиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

84. "Шаржа"да ўзгариш: Салим Солиҳ ўрнига Муҳаммад Халфан ўйинни давом эттиради. 

80. Ҳакам билан кўп тортишган Фарруҳ Сайфиев огоҳлантириш олди. 

79. "Пахтакор"да 2 та алмаштириш: Дердийок ўрнига Аброр Исмоилов, Диёр Холматов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйинга қўшилди. 

77. "Шаржа" жарима майдони ичида кичик тортишув юзага келди, ҳакам вазиятга аралашди.

73. "Шаржа"да ўзгариш: Муҳаммад Абдулбасит ўрнига Саиф Рашид тушди.

67. Ууух!  Собирхўжаев Шукуровга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

64. Ўнг қанот орқали тезлик олган Эркинов Али Муҳаммад томонидан йиқитилди, айбдорга сариқ кўрсатилди. 

59. ГООООООООООООООООООЛ!  Дердийок!   Алижоновнинг зарбаси йўлига шунчаки оёғини қўйган Эрен Дердийок ҳисобни очди – 1:0!   

54. "Шаржа" иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади, "Пахтакор" ҳам жонланиши лозим. 

50. Зарба!  Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси жуда хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.  

49. Ҳолид Бавазир чап қанотдан олдинга бориб, ичкарига пас узатишни истади, бироқ  унгача тўп майдонни тарк этишга, Бавазир эса йиқилиб тушишга улгурди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. 

Фу Мин биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди. 

45. Зарбааа!  Диёр Холматовнинг чамаси 12 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

43. Сайфиев чап қанотда Шаҳин Абдаллани алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ "Шаржа" сардори уни қўполлик эвазига тўхтатди, жарима. 

41.Сайфиев ўнг қанотдан Холматовни олдинга бошлади, унинг узатмасини ҳимоячилар бартараф қилгандек кўринишди, бироқ Дердиёк тўпга эгалик қилиб, зарба йўллади, тўп рақиб орқали майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

37. Уууух!  Кайо уйғонди!  Унинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 


35. Луан Перейра ҳимоядан ҳужумга чиқиб борди, якунда Кайога берган узатмасини Анзур Исмоилов эгаллаб олиб, Перейранинг шунча қилган меҳнатини барбод қилди.   

32. Ўйиннинг кўп қисмида "Пахтакор" тўпга эгалик қилмоқда, рақиб эса жуда ёпиқ ўйин намойиш қиляпти, бу хавфли ҳам туюлмоқда. 

28. Ҳожиакбар Алижонов ижросида жуда ноаниқ зарбани кўрдик. Тўп стадион ташқарисига чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин. 

25. Тиниб-тинчимас Кайо бугун зарарсизлантирилган. "Пахтакор" ўйинчилари унга астойдил қаршилик кўрсатишмоқда. 

20. Диёр Холматовнинг ҳаволатиб узатган пасидан сўнг Ҳожимат Эркинов бош билан дарвозани пойлашга уринди, аммо зарбага аниқлик етишмади. Икки ёш футболчининг фаоллиги "Пахтакор"га гол муваффақият келтириши мумкин эди... 

17. Ууууух!  Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган пасидан кейин Черан знг оёқда зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Эҳ, аттанг. 

15. Зарба!  Алижонов ўнг қанотдан узатмани амалга оширмади ва кутилмаганда зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан бўлса-да, зарбарни қайтарди. 

10. Шароф Муҳитдинов майдон марказига яқин ҳудудда тўпни йўқотди ва қарши ҳужумга ўтиб кетаётган рақибига нисбатан қоидани бузди. Ҳакам Муҳитдиновга сариқ карточка кўрсатди. 

6. Зарба! Ҳожимат Эркинов яқин масофадан қулай имкониятга эга бўлди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпдан кейин Дердийок дарвозани нишонга олишга уринди, аммо ноаниқ.  

3. Ҳожимат Эркинов ўнг қанотда икки нафар рақиб қаршисида қолди ва кичик қўполлик ишлатди. 

1. Ўйин бошланди! 

Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика