RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  5 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

ОЧЛ. ОАВ ходимини урган "Ал Аҳли" дарвозабони 6та ўйинга четлатилди ВИДЕО Новости

ОЧЛ. ОАВ ходимини урган "Ал Аҳли" дарвозабони 6та ўйинга четлатилди ВИДЕО

Қаршининг "Насаф" клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган "Ал Аҳли" (БАА) клуби посбони Мажид Носир 6та ўйинга дисквалификация қилинди.
Дарвозабон ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Тракторсози"га қарши Эронда бўлиб ўтган учрашув якунлангач ОАВ вакилини урган. ОФК ушбу вазиятни кўриб чиқди ва Мажид Носирга 6та ўйинлик жазо тайинлади. 

TAS-IX


TAS-IX эмас 



Ушбу қарор шу ҳафта қабул қилинди. Шу боис ҳам дарвозабон 3-турдаги "Насаф"га қарши баҳсда "Ал Аҳли" дарвозасини қўриқлаганди.

Энди посбон гуруҳ босқичидан ўрин олган 3та ўйинда аниқ майдонга туша олмайди. Агар клуб кейинги босқичга чиқса яна 3та учрашувда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Мажид Носир "Ал Аҳли" клубининг асосий дарвозабони ҳисобланади. Иккинчи посбон Аҳмад Маҳмуд (Дида) эса ҳарбий хизматга чақирилганди. Клуб раҳбарияти аралашуви орқали Дида ҳарбий хизматдан қайтиб келди. Кейинги ўйинларда жамоа дарвозасини айнан шу посбон қўриқлаши кутилмоқда.

"Насаф" 7 апрель куни "Ал Аҳли" билан Қаршида куч синашади. Дубайдаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика