ОЧЛ. "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор ўз майдонида кетма-кет икки ўйинда ютқазди
18 мар 2015 11:58
Новости
ОЧЛ. "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор ўз майдонида кетма-кет икки ўйинда ютқазди
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Қатарнинг "Лахвия" клубига мағлуб бўлди.
2008 йилдан буён ОЧЛда мунтазам равишда иштирок этиб келаётган "Бунёдкор" клуби шу кунга қадар бу мусобақада ўз майдонида кетма-кет икки ўйинда ютқазмаган эди.
Ўтган турда Эроннинг "Персполис" клубига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган "қалдирғочлар" антирекорд қайд этишди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" 3та турдан сўнг 1 очко билан гуруҳда сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Жамоа кейинги учрашувни 8 апрель куни Доҳада "Лахвия"га қарши ўтказади.

Комментарии